БМТ трибунали Рафиқ Ҳаририйнинг ўлими юзасидан 4 киши ҳибс қилиш буйруғи берган

Рафиқ Ҳаририй Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Рафиқ Ҳаририй 2005 йил февралида бомб портлашида нобуд бўлган

Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг 2005 йилдаги ўлими борасида текширув олиб бораётган БМТ трибунали йиққан ҳужжатларини мамлакат Бош прокуратурасига тақдим этган.

Ливан матбуотига кўра, тергов ишида қуролли сиёсий гуруҳ - "Ҳизбуллоҳ"нинг 4 аъзоси исми-шарифи келтирилган. Трибунал уларни ҳибсга олиш юзасидан буйруқ чиқарган.

"Ҳизбуллоҳ" қайта-қайта Рафиқ Ҳаририйнинг ўлимига алоқадор эмаслигини таъкидлайди. Бу сафар ҳам трибунални қоралаган ва бунга лойиқ жавоб қайтариш билан огоҳлантирган.

Ҳаририйнинг ўғли Саъд Ҳаририй айблов актини хушқаршилаган ва бу Ливан учун "тарихий давр" эканини айтган.

БМТнинг Ҳагада жойлашган Ливан бўйича Махсус Трибунали юзасидан бўлинишлари мамлакатни сиёсий бўҳрон қўйнига отган ва мазҳаблараро нотинчликлар юзасидан қўрқувларга сабаб бўлган.

'Исботланмагунга қадар бегуноҳ'

Рафиқ Ҳаририй ва яна 22 киши 2005 йилнинг февралида Байрут марказида йирик бомба портлашида ҳаётдан кўз юмганди. "Ҳизбуллоҳ" трибуналга ишончсизлик билдирган ва бу АҚШ, Исроил ва Франция иштирокидаги фитна эканини даъво қилган.

Гуруҳ Рафиқ Ҳаририйнинг ўлимига алоқадорлигини инкор этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Саъд Ҳаририй трибуналнинг қарорини олқишлади

Пайшанба куни Ливан давлат прокурори Саид Мирза Махсус Трибуналнинг Байрутга келган ҳайъатидан айблов акти ва 4 кишини ҳибс олиш юзасидан буйруқни қабул қилиб олганини тасдиқлаган ва

Ливан Бош вазири Нажиб Микати БМТ айблов ҳужжати юзасидан "масъулият ва ҳаққоният" билан ҳисоблашишини айтган. Бош вазирга кўра, бу ҳали фақат "айбловлар ва ҳукм эмас".

"Барча гумондорлар айбдорликлари исботланмагунга қадар бегуноҳлар", деб айтган Микати жаноблари матбуот анжуманида.

Собиқда ўзи ҳам бош вазир лавозимида ишлаган Саъд Ҳаририй айблов акти мамлакат учун ўта муҳимлигини айтган.

"Кўп йиллик сабр, кураш ортидан...бугун биз Ливан сиёсати, адлияси ва хавфсизлигидаги тарихий пайтга шувоҳ бўлиб турибмиз", дейилади у эълон қилган баёнотда.

У Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" кўпчиликни ташкил этган янги ҳукуматини халқаро мажбуриятларга амал қилишга чақирган.

"Ҳизбуллоҳ" январ ойида Саъд Ҳаририй ҳукуматини, у трибунал билан ҳамкорликни тўхтатишдан бош тортганидан сўнг, қулашга мажбур қилганди.

Микати жаноблари ўтмишда Ливаннинг халқаро мажбуриятларини қўллаб-қувватлашини айтган, бироқ гап мамлакат барқарорлигига келиб тақаларкан, ўз мажбуриятларида эҳтиёткорлик қилиши тайин.

Трибунал расмийларига кўра, Ливан 30 кун ичида ҳибс борасидаги буйруқни бажаришлари керак.

Агар гумондонлар бу муддат ичида қўлга олинмаса, трибунал айблов актини оммага ошкор қилади ва гумондорларни маҳкамага чақиради.