Сўнгги янгиланиш 12 июл 2011 - 14:45 GMT

Россия: 'Булгария' теплоходи ҳалокати юзасидан илк ҳибслар амалга оширилди

Россия Тергов қўмитасининг билдиришича, "Булгария" теплоходи ҳалокати юзасидан уни ижарага олган "Аргоречтур" ширкати Бош раҳбари Светлана Инякина ва Камск дарё қайд идораси бош эксперти Яков Ивашов ҳибсга олинган.

Қўмита расмий вакили Владимир Маркинга кўра, ҳозир уларни ҳибсда сақлаш шартлари кўриб чиқилмоқда.

Икковлон, "одамларнинг ҳаётдан кўз юмишларига сабаб бўлиш даражасида хавфсизлик меъёрларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатиш"да айбланишмоқда.

"Булгария" теплоходининг якшанба куни Волга дараёсида ҳалокатга учраши оқибатида 200 дан ортиқ йўловчисидан бор-йўғи 79 нафари қутқариб қолинганди.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган шарҳсиз видеолавҳада ҳалокат сатҳи акс этган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.