Карзай укасининг хотира маросимида портлаш юз берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Ҳомид Карзай укасининг жанозасида Толибон аъзоларини тинчликка чақирганди

Афғонистон Президенти Ҳомид Карзайнинг икки кун аввал ўлдирилган укаси хотирасига бағишлаб Қандаҳордаги масжидда бўлиб ўтган маросимда портлаш юз берган.

Портлашда тўрт киши ҳалок бўлган, улар орасида вилоят кенгашининг юқори мартабали диний уламоси ҳам бўлган.

Баъзи хабарларга кўра, ҳудкушлик ҳужумчисини ўзини портлатган, бироқ бу тасдиқланмади.

НАТОнинг Толибонга қарши курашида муҳим деб саналган мубоҳасали сиёсатчи Аҳмад Вали Карзай сешанба куни уйида ўз қўриқчиси томонидан отиб ўлдирилган.

"Ҳудкушлик ҳужуми эди бу. Масжиднинг ичида бўлди," деб айтган Қандаҳор вилоят кенгашининг аъзоси Эй Эф Пи хабар агентлигига

"Маросим энди ниҳоясига етаётганда портлаш юз берди," дея қўшимча қилган у.

Ҳозирча ҳеч қандай гуруҳ портлаш учун масъулиятни ўз бўйнига олгани йўқ.