Сўнгги янгиланиш 22 июл 2011 - 18:08 GMT

Осло шаҳридаги Норвегия бош вазири қароргоҳи олдида портлаш юз берган

Норвегия пойтахти Ослода кучли портлаш рўй берган.

Портлаш ҳукумат биноларига шикаст етказган, кўплаб инсонлар жароҳатланган.

Норвегия Бош вазири Женс Столтенберг идораси биносидаги деразалари синиб кетган.

Бироқ бош вазирнинг ўзи жароҳатланмаган.

Бу жойда Норвегия бош вазири қароргоҳи, Нефт вазирлиги ҳамда VG рўзномаси таҳририяти жойлашган.

Гувоҳларнинг айтишларича, портлашдан кейин талотўп бошланган, кўчада қонга беланиб ётган кишиларни кўриш мумкин бўлган.

Норвегия полицияси етти инсоннинг ҳалок бўлгани, икки киши жароҳатланганини тасдиқлаган.

Ослодаги шифокорлардан бири 11 қаттиқ яраланган кишини кўрганини айтган.

Шаҳар марказини аскарлар ўраб олганлар, полиция портлашга нима сабаб бўлганини ўрганишни бошлаган, полициядан билдиришларича, бунга автомобилга ўрнатилган бомба сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Қуролли ҳужум

Портлашдан бир неча соат ўтиб, Ослога яқин Утойя оролида полиция кийимини кийган шахс ёзги жамлоқдаги болалар ва ёшларни автоматик қуролдан ўққа тутган.

Ёзги жамлоқ ҳозир қудратда бўлган Лейбористлар партиясининг ёшлар қаноти жамлоғи бўлган.

Норвегия рўзномалари Утойя оролида бир неча киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатганлар.

Полицияга кўра, икки ҳужум мувофиқлаштирилган бўлган.

Би-би-си Ослодаги портлашдан кейинги вазиятни жонли эфирда намойиш этмоқда.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.