Туркия Қуролли кучлари Бош қўмондони 'истеъфога чиқди'

Генерал Исик Косанер Туркия Қуролли кучларига раҳбар этиб бир йилгина олдин тайинланганди Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Генерал Исик Косанер (ўнгда) Туркия Қуролли кучларига раҳбар этиб бир йилгина олдин тайинланганди

Матбуот хабарларига кўра, Туркия Қуролли кучлари Бош қўмондони денгизчи ва ҳаво кучлари раҳбарлари билан бирга истеъфо берган.

Генерал Исик Косанер ва бошқа ҳарбий раҳбарлар вазифаларини топширгани ортидаги сабаблар қоронғу қолмоқда.

Яқин ўтмишда ҳарбийлик ва Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдуған ҳукумати ўртасидаги муносабатларда зиддиятлар кузатилганди.

Генерал Косанер яқин кунлар ичида Эрдуған жаноблари билан бир неча бор учрашгани хабар қилинади.

Генерал Исик Косанер бир йилгина олдин Туркия Қуролли кучларига раҳбар этиб тайинланганди.

Ҳукумат армия танлаган номзодни қабул қилмаган.

Армия ушбу вазифага Ҳасан Игсизни таклиф этган, бироқ ҳукумат унинг номи 2003 йилги фитнага алоқадорлар қаторида қайд этилгани боис рад этганди.

Даъво қилинган фитна режаси "Адолат ва Тараққиёт" партияси қудратга келганидан кўп ўтмай, Истанбулдаги армия базасида ишлаб чиқилгани айтилган.

Ҳарбийлар масжидларни портлатиш ва Юнонистон билан зиддиятлар келтириб чиқаришни режаланганлари хабар қилинганди.

Бундан Туркияда бошбошдоқлик келтириб чиқариб, ҳарбий ишғолга асос яратиш кўзлангани даъво қилинади.