Сўнгги янгиланиш 6 август 2011 - 10:24 GMT

Қўшма Штатлар, Франция ва Олмония Сурия Президентини қоралади

АҚШ, Франция вва Олмония раҳбарлари Сурия Президенти Башар ал-Асадни намойишчиларга қарши "ўйловсиз зўравонлик" қўллаётганини қоралаган.

Оқ Уйнинг билдиришича, Президент Обама Франция ва Олмония раҳбарлари Саркозий ва Меркелларни расмий Дамашққа қарши янги чораларни мубоҳаса этишга чақирган.

Аввалроқ, Сурия фаоллари жума куни мамлакат бўйлаб кечган тартибсизликлар чоғи камида 24 инсон отиб ўлдирилганини маълум қилишганди.

Аммо, ҳукуматнинг қаттиққўл чораларига қарамай, намойишчилар итоат қиладиган кўринмайди.

"Раҳбарлар Асад тузумининг Сурия халқига қарши ўйловсиз зўравонлик қўллаётганини қоралашда давом этмоқдалар", дейилади Оқ Уй чиқарган баёнотда.

Оқ Уйга кўра, улар БМТ Хавфсизлик Кенгаши 3 август куни Сурия ҳукуматининг ҳатти-ҳаракатлари қоралаб чиқарган баёнотини хушқаршилашган.

Шу билан бирга баёнотда айтилишича, Ғарб раҳбарлари "Асад тузумига қарши босимни орттириш ва Сурия халқини дастаклаш томон қўшимча қадамларни ташлаш масаласини кўриб чиқиш керак деган фикрда якдиллар".

Бироқ, янги чоралар қандай бўлиши мумкинлиги очиқланмайди.

Мухбирларга кўра, Қўшма Штатлар энди тўғридан-тўғри Президент Асаднинг истеъфосини талаб қиладиган кўринади. Ўтган ҳафта Америка ҳукумати Башар ал-Асаднинг ҳозирлиги мамлакатдаги беқарорликларга сабаб бўлаётганини айтганди.

Айни пайтда Қўшма Штатлар Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Суриядан чиқиб кетишга чақирган.

Оқ Уй баёноти Сурияда жума намозидан сўнг минглаб одамлар яна кўчаларга чиқишлари ортидан кузатилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.