Сўнгги янгиланиш 24 август 2011 - 11:24 GMT

Триполилик ҳамшира: "Касалхонамиз жангларнинг қоқ марказида" - видео

Ливияда исёнчилар пойтахт Триполи устидан тўла назоратни қўлга киритиш учун қақшатқич жангни давом эттиришар экан, касалхоналар жароҳат олган одамларга ёрдам етказишга қийналмоқда.

Ливия исёнчилари аввалроқ якшанба кунидан бери Триполи учун жангда 400дан ошиқ инсон ҳалок бўлгани ва минглаб одамлар жароҳат олганини билдиришди.

Триполининг аҳоли яшовчи ҳудудидаги 11 Июн касалхонаси ҳамшираси Карен Грейем Би-би-сига жангнинг қоқ марказида бўлган касалхонада ишлаш қандай эканини тасвирлаб берди:

"Ўта даҳшатли аҳвол. Афсуски, биз Гаргур мавзесидамиз ва уни исёнчилардан мудофаа қилишмоқда. Касалхонанинг ичида мен турган жойдан 20 метр нарироқда бир кўприк бор, бир тарафи Қаддофий томонида, иккинчи тарафи эса Қаддофийга қарши. Улар бир-бирларига тошлар отишаяпти, жуда ёмон вазият.

Кеча тунда гранатамётлар ва оғир қуроллардан ўқлар отишди, тўппончалардан ҳам отишди, бу уч-тўрт соат давом этди.

Беморлар даҳшатга тушган. Ходимлар ҳам ўта қўрқиб қолишган.

Кеча тунда касалхонага исёнчилар кириб келишди ва бизни ҳимоя қилмоқчи эканларини айтишди. Аслида эса кўчанинг нариги бетини яхшироқ нишонга олиш учун снайпер позициясини эгаллаб олишмоқчи эди.

Биз жиннимасмиз. Аниқ кўриб турибмиз нима қилишаётганини.

Улар, албатта, касалхона эканимизга бизни ҳурмат қилишаяпти. Лекин, ҳозирда касалхонадек иш олиб бора олмаяпмиз, чунки шундоқ жангнинг ўртасидамиз."

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.