Сўнгги янгиланиш 24 август 2011 - 10:18 GMT

Хорижий журналистлар Триполидаги Риксос меҳмонхонаси ишғол остида қолмоқдалар

Триполининг Риксос меҳмонхонасида 35 хорижий фуқаролар ишғол ичида қолишмоқда. Меҳмонхона исёнчиларга қарши курашаётган Муаммар Қаддофийга содиқ қўшинлар назорати остида.

Хорижий фуқароларнинг аксари журналистлардир. Улар орасида Би-би-си мухбири Матю Прайс ҳам бор.

У чоршанба тонгида мавжуд бўлган вазиятни қуйидагича тасвирлади:

"Бу Риксос меҳмонхонаси ишғолининг бешинчи куни. Бу 35 хорижлик фуқаро учун ўта мавҳум бир вазият. Орамизда британлар, америкаликлар, бир америкалик конгрессмен, ҳиндистонлик парламент аъзоси ҳам бор. Тун оша вазият жуда кескин ёмонлашди, чунки биз энди ўз истагимиз билан меҳмонхонадан чиқа олмаслигимизни англаб етдик.

Даҳлизларда қуролли кишилар юришибди, уларнинг баъзилари тайёргарликдан ўтган профессионал Қаддофий қўшинлари, баъзилари снайперлар - томга ўтириб олишган. Биз ҳали ҳам томда снайперлар бор деб ўйлаймиз, шунинг учун ҳаракатимиз чекланган.

ITN каналининг операторининг кўкрагига Калашников автоматини ўқташди - қўриқчи келиб, унга автоматни ўқталиб, итариб юборди. Ҳозир аҳволи жойида.

Лекин, шунга қарамай, бу меҳмонхонада қолиб кетаётган журналистлар орасида жуда катта хавотир ва шубҳалар мавжуд. Бу вазиятдан қандай чиқиб кетишимизни билмайман."

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.