Россия президенти: 'Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига муқобил тизим йўқ'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Россия Президенти Дмитрий Медведев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига муқобил тизим йўқлигини айтди.

Душанбедаги МДҲ давлатлари раҳбарларининг олиймақом учрашувида гапирган жаноб Медведев, шунингдек, Ғарб давлатларини МДҲ давлатларига ўзларининг демократияларини қуришда ҳалақит бермасликка чақирган.

Душанбедаги саммит собиқ СССР давлатлари ўз мустақилликларининг 20 йиллигини нишонлаётган бир пайтда ўтмоқда.

Президент Ислом Каримов саммитга бормаган, бироқ унинг ўрнига чиқиш қилган Бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон эришган ютуқларга батафсил тўхталган ва МДҲ доирасидаги терроррга қарши ҳамкорликни олқишлаган.

Биз Ўзбекистоннинг МДҲ доирасида олиб бораётган сиёсати ҳақида тошкентлик таҳлилчи Комрон Алиев билан суҳбатлашдик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди