Оврўпо давлатларида силга қарши кураш режаси ишлаб чиқилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига кўра, Оврўпо давлатларида силнинг дори таъсир қилмайдиган турининг тарқаши хавотирга солувчи омилдир.

Оврўпонинг 53 мамлакатида силнинг дори таъсир қилмайдиган турига қарши кураш режаси ишлаб чиқилди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти бу муаммони "хавотирга солувчи", дея таърифлаган.

Шарқий Оврўпо давлатларида дорига чидамли сил инфекцияси тарқаши даржаси энг юқори бўлиб, Ғарбий Оврўпо давлатлари пойтахт шаҳарлари орасида Лондон бу соҳада етакчилик қилар экан.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, Оврўпо давлатларида йилига 81 минг киши силга йўлиқади.

Ташкилот томонидан ишлаб чиқилган режага кўра, касалликни аниқлаш ва даъволаш чораларини кенгайтирилиш кўзда тутилади.

Россия, Украина ва Озарбайжон силга йўлиққанлар сони жиҳатидан энг юқори ўринда бўлган мамлакатлардир.

Буюк Британияда эса касаллик асосан йирик шаҳарларда тарқалган бўлиб, Лондоннинг ўзида йилига 3 ярим минг киши силга мубтало бўлади.

2009 йили Буюк Британияда силнинг дори таъсир қилмайдиган тури 58 кишида аниқланган.

Мутахассиларга кўра, бу кўрсаткич кичик бўлса ҳам, касалликнинг бу турига йўлиқаётганлар сони ортиб бормоқда.