Сўнгги янгиланиш 17 сентябр 2011 - 11:36 GMT

Россиянинг 'Союз' фазо капсуласи Қозоғистон ҳудудига келиб тушди

Россиянинг "Союз" фазо капсуласи Қозоғистон ҳудудига келиб тушган. Капсулада Халқаро Фазо Станцияси уч фазогири ерга қайтган.

АҚШлик астранавт Рон Гаран, Россия фазогирлари Андрек Борисенко ва Александр Самокутяев Халқаро Фазо Станцияси космонавтлар гуруҳига апрел ойида бориб қўшилгандилар.

Қайтиб тушган экипаж аъзолари ўрнига учадиган фазогирлар 24 сентябр куни Халқаро Фазо станциясига етиб боришлари кутилаётган, аммо август ойида "Союз" ракетасининг муваффақиятсизликка юз тутиши ортидан Россиядан барча парвозлар қолдирилган. Видеолавҳада 16 сентябр кунги қўниш жараёнини томоша қилинг

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.