Жосусликда айбланиб Эронда ҳибсга олинган икки Америкалик сайёҳ озод этилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Шейн Бауэр ва Жош Фаттал Теҳрондаги дастлабки маҳкама жараёнида.

Жосусликда айбланиб икки йилдан бери Эронда ҳибсда ушлаб турилган икки Америкалик сайёҳ озод этилиб, оилалари бағрига қайтишди.

29 ёшли Шейн Бауэр ва Жош Фаттал товон эвазига озид этилиб, Оманга учиб келишди.

Уларнинг иккиси ҳам шу ой бошларида ўтказилган маҳкама жараёнида жосусликда айбдор топилиб, саккиз йил қамоқ жазосига ҳукм этилгандилар.

Бауэр ва Фаттал ва улар билан бирга яна бир аёл пиёда сайёҳ 2009 йили Ироқдан Эрон ҳудудига кириб келган вақтлари ҳибсга олингандилар. Уларга кўра, чегарани билмасдан тасодифан кесиб ўтганлар.

Аёл сайёҳ Сара Шроуд ўтган йили Эрон расмийлари томонидан соғлиғи ёмонлашгани туфайли ҳисбдан озод этилганди.

Хабарларга кўра, озод этилган сайёҳларнинг ҳар бири учун 500 минг АҚШ доллари миқдорида товон тўланган. АҚШ Эрон билан дипломатик алоқаларга эга бўлмагани учун ҳар бир сайёҳ учун товон Оман орқали тўлангани хабар берилган.

Шейн Бауэр ва Жош Фаттални Эвин қамоқхонасидан Эрон, Швеция ва Оманга тегишли машинлар карвонида олиб кетилган.

Сайёҳларнинг уччови ҳам чегарлар аниқ белгиланмаган Ироқнинг Курдистон ҳудудидан тасодифан Эронга ўтиб қолганликларини таъкидлаб келганлар.

Лекин шунга қарамай уларни жосусликда айблар билан шу ой бошларида маҳкамага тортдилар. Шроуд хоним соғлиғи туфайли маҳкамада ҳозир бўла олмаслигини билдирган, айбловларни рад этиб, ўзининг айбсиз эканлигини таъкидлаган.

АҚШ Давлат Котиби Хиллари Клинтон Эрон расмийларининг америкалик сайёҳларнинг озод этиш ҳақидаги қарорларини олқишлади.