Ҳаққоний тармоғи раҳбарининг сўзлари нимани англатади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Other

Матбуот назаридан четда юрадиган Ҳаққоний гуруҳи раҳбари Сирожиддин Ҳаққонийнинг Би-би-си биланга айтган сўзлари нимани англатади?

Ҳаққоний тармоғи Афғонистон билан Покистоннинг чегарадош ҳудудларида фаолият юритадиган жиҳодчилар ҳаракати орасидаги энг шафқатсиз унсурларидан бири ҳисобланади.

Уларни бошқалардан жиноят ва сиёсий зўравонликлар ажратиб туради, лекин улар ўзларининг ҳужумларни айёрлик билан амалга оширишлари билан ҳам танилганлар.

Камдан-кам бўладиган суҳбатларидан бири - ВВСнинг саволларига ёзиб олиб юборган жавобларида ушбу ҳаракатнинг раҳбари Сирожиддин Ҳаққоний қизиқ тафсилотларни маълум этади.

Ҳаракатни Американинг энг олий даражадаги ҳарбий зобити - адмирал Майк Маллен "Покистон истиғборот хизматларининг ҳақиқий қўли", деб атаган, буни ўзининг овозли номасида Сирожиддин Ҳаққоний рад этади.

Ҳаққоний айтишича, олдин ўзининг гуруҳи асосий ўйинчилар, шу жумладан Покистон ва Америкаликлар билан ҳам мунтазам алоқада бўлишган, бироқ ҳозирги пайтга келиб, унинг ўзининг таъбирича, "мужоҳидинларга улардан фойда бўлмай қолган".

Ҳаққонийнинг ўз гуруҳининг Покистон истиғборот хизматларига алоқаси йўқлиги ҳақидаги гапларига Вашингтонда кўп одам ҳам ишонмайди.

Лекин энг қизиғи, Ҳаққонийнинг Америкаликлар ўзлари билан мулоқотга киришганини тан олгани бўлган.

Америка Ҳаққоний тармоғини ҳам, Толибоннинг бошқа унсурларини ҳам Афғонистоннинг келажаги борасидаги музокараларга кўндиришга ҳаракат қилиб келади.

Шунингдек, Сирожиддин Ҳаққонийнинг Ҳаққоний тармоғи ёлғиз бўри эмас, балки Толибон ҳаракатининг таркибий бир қисми экани ҳақидаги баёноти ҳам жуда қизиқарлидир.

Ҳаққонийнинг айтишича, ўзларининг амалиётлари марказий раҳбарият томонидан таклиф этилади ва режалаштирилади. Бу аниқ сиёсий баёнот.

Ғарбдаги таҳлилчиларнинг аксари Ҳаққоний тармоғи анча кучли мухториятни қўлда тутиб турипти, деб ишонадилар.

Баъзиларнинг фикрича, бу баёнот исёнкорлик ичидаги юксак мавқе учун кураш далолатидир.

Бу билан Ҳаққоний тармоғи янада таъсири кучли ўйинчига айланишни истаётган кўринади.