Сўнгги янгиланиш 16 октябр 2011 - 12:56 GMT

Римда банклар фаолиятидан норозилик чиқишлари зўравонликка айланган

Римда банклар фаолияти, иқтисодий қийинчиликлар ва намойишчилар таъбирича, йирик ширкатлар "очкўзлиги"га қарши глобал норозилик чиқишлари давомида зўравонликлар кузатилган.

Ҳозирда йиллар давомидаги энг ёмони дея таърифланаётган ушбу зўравонликлардан етган зарарлар ўрганиб чиқилмоқда.

Юзлаб намойишчилар Италия пойтахтидаги автомобилларга ўт қўйишган, банклар ойналарини синдиришган ва черковга ҳужум қилишган.

Тан жароҳати олган намойишчилар ҳам, полиция ходимлари ҳам шифохоналарда муолижа қабул қилишмоқда.

Шанба куни бошланган намойишлар дунё бўйлаб 80та мамлакатнинг 950та шаҳрида кечган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.