Аспирин тўғри ичак саратонини 'олдини олади'

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Олимларга кўра, тўғри ичак саратонига мойил кишилар ҳар куни оз миқдорда аспирин истеъмол қилишлари керак.

Кунига икки дона аспиринни икки йил истеъмол қилганлар тўғри ичак саратонига чалиниш эҳтимолини 63 фоизга қисқартиришган.

Саратонга чалиниш эҳтимоли катта бўлган 861 киши билан ўтказилган тиббий синов шундай натижа берган дейилади тиббиёт соҳасида машҳур The Lancet журналида чоп этилган тадқиқот натижаларида.

Нюкасл Университетининг проффесори Жон Бўрнга кўра, айни тадқиқот натижаларидаги далиллар “жуда мустаҳкамдир”.

Бошқа мутахассислар ҳам, аспириннинг саратонга қарши хусусиятларига доир тадқиқотлар сўнгги далиллар билан бойиган.

Айни тадқиқот Lynch синдроми ( ирсий тўғри ичак саратони) бўлган мижозлар билан ўтказилган.

Ҳар минг кишидан бир киши ирсий тўғри ичак саратони эҳтимоли ва ё Lynch синдромига эга бўлади.

Бу мижозлар зарарланган ДНКни даволаш ҳаракатида бўлишади, айни зарарланиш эса саратоннинг бир неча турларини қўзғаши мумкин.

Улар орасида тўғри ичак ва ошқозон саратони эҳтимоли ҳам бўлади.

'Фойдали топилдиқ'

Тиббий синовда қатнашган барча мижозлар ҳар куни 600 миллиграмдан аспирин қабул қилишган.

Буларда алал оқибат 19 та ўсимта пайдо бўлган, бошқа гуруҳдаги эса ўсимталар сони 34 та экани аниқланган.

Икки йил аспирин истеъмол қилганлар орасида эса саратон хавфи 63 фоизга камайгани маълум бўлган.

Lynch синдромига боғлиқ бошқа саратон турларида ҳам ярмига камайгани кузатилган.

Профессор Жон Бўрнга кўра, Британияда бу синдромга чалинганлар сони 30000 нафар бўлиб, агар уларнинг барига шу тартибда аспирин берилса бу билан келаси 30 йил давомида 10000 кишини саратонга чалинишдан сақлаб қолиш мумкин бўлади.

Бу эса ўз навбатида 1000та ўлимни олдини олиш эҳтимолидир.

Аммо аспириннинг фойдаси билан бирга баъзи зарарлари ҳам бор.

Айрим ҳолатларда ошқозон ва мияга қон қуйилиши билан боғлиқ касалликларга туртки бериши мумкин.

Бошқа томондан аспирин юрак хуружи ва айнан мияга қон қуйилишига чалиниш эҳтимоли кўп бўлган кишиларда бу ҳолатлар хавфини қисқартириши маълум.