'Хитой ва Россия ширкатлари хорижда энг кўп пора берадилар'

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption "Transparency International"га кўра, Хитой ва Россия ширкатлари хорижда иш юритиш мобайнида энг кўп пора берар эканлар.

Коррупцияга қарши курашувчи халқаро "Transparency International" ташкилоти чиқарган янги ҳисоботга кўра, Хитой ва Россия ширкатлари хорижда иш юритиш мобайнида энг кўп пора берар эканлар.

"Transparency International" 3 мингга яқин бизнес соҳаси вакилларини саволга тутиб, 28 мамлакат ҳақида маълумот йиққан.

Маълум бўлишича, қурилиш ва давлат сектори лойиҳаларини қўлга киритиш учун пора бериш энг кўп тарқалган ҳол экан.

"Transparency International"га кўра, Хитой ва Россиянинг рўйхатнинг энг патсидан жой олганлари хавотирли ҳолатдир.

"Турли мамлакатлар ширкатларининг жаҳоннинг турли нуқталарида фаолиятлари ошиб бораётганлиги назарда тутилса, порахўрлик ва коррупция бу ширкатлар иш олиб бораётгна жамитялрага ҳам салбий таъсир кўрсатишлари хавфи бордир. Бундан ташқари ширкатлар учун бозорларда адолатли иш юритиш имконини йўққа чиқаради.", дейилади ҳисоботда.

Ташкилот ширкатларнинг хорижда пора беришларини тўхтатиш йўлида кўпроқ қонунлар ишлаб чиқилишига даъват қилган.

"Солиқ тўловчи аҳолини алдаш"

Тадқиқот мобайнида саволга тутилганлардан қайси мамлакат ширкатлари кўпроқ пора таклиф қилишлари сўралган.

Энг кўп пора таклиф қилинадиган соҳа давлат секторига тегишли лойиҳалар бўлиб чиққан.

Бу соҳада ширкатлар йўл қурилиш лойиҳаларидан тортиб, маиший чиқиндиларни йиғиш каби лойиҳаларни қўлга киритиш учун курашар эканлар.

"Transparency International"га кўра, давлат сектори лойиҳалари ўта йирик, мураккаб ва кўплаб пудратчиларга эга эканлиги сабабли маблағаларни ошириб кўрсатиш ва ноқонунуий тўловларни яшириш осонроқ кечар экан.

Лекин дейди ташкилот, йирик инфраструктура ва уй-жой қуриш соҳасидаги контрактларни ютиб олиш учун пора бериш "амалда солиқ тўловчи аҳолини алдаш" ва кўпда хавфсизлик стандартларини савол остига қўйиш билан баробардир.

Энг кўп пора ишлатиладиган соҳа газ ва нефт ишлаб чиқариш соҳаси бўлиб, қишлоқ хўжалиги энг кам пора ишлатиладиган соҳа экан.

"Энг кўп пора берувчилар рўйхати"дан илова: (энг кўп пора берувчилар рўйхатнинг энг пастида)

1. Голландия, Швецария

3. Белгия

4. Олмония, Япония

6. Австралия, Канада

8. Сингапур, Буюк Британия

10. АҚШ

11. Франса, Испания

13. Жанубий Корея

14. Бразилия

15. Хонг Конг, Италия, Малайзия, Жанубий Африка

19. Ҳиндистон, Туркия

22. Саудия Арабистони

23. Аргентина, Бирлашган Араб Амирликлари

25. Индонезия

26. Мексика

27. Хитой.

28. Россия