Миср: Фаоллар йирик оммавий намойишларга чақиришмоқда

Image caption Минглаб намойишчилар тунни Таҳрир Майдонида ўтказишган

Мисрдаги мухолиф гуруҳлар Таҳрир Майдонида йирик сонли норозилик юриши ташкил этишга чақиришмоқда. Айни пайтда иқтидордаги Қуролли Кучлар Кенгашига қарши норозиликлар давом этмоқда.

Майдон яна бир бор хавфсизлик кучлари ва норозилик намойиши иштирокчилари ўртасидаги тўқнашувларга саҳна бўлди.

Намойишчилар Қуролли Кучлар Кенгашининг қудратни фуқаровий ҳукуматга топширишини исташмоқда.

"Минглаб норози намойишчилар яна бир тунни Таҳрир майдонида ўтказишди", дея хабар қилади Би-би-си мухбири.

Тўқнашувлар кўплаб шаҳарларга ёйилган. Сувайш канали бўйида жойлашган Исмоилия шаҳрида икки инсон ўлдирилган.

Уч кундан буён давом этаётган норозиликлар давомида камида 26 инсон нобуд бўлгани хабар қилинади.

Айни пайтда Мисрдаги сиёсий вазият боши берк кўчага кириб қолган кўринади.

Фуқаровий қўмита Қуролли Кучлар Кенгашига истеъфо таклиф қилган, бироқ бу қабул қилинганми йўқлиги аниқ эмас. Халқаро Амнести ташкилоти ҳарбийликни инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга оид ваъдасининг устидан чиқмаётганини айтган.

Душанба куни кечда Бош вазир Эссам Шараф истеъфо таклифни эълон қилиши ортидан Таҳрир майдонида 20, 000 нафарга яқин киши тўпланган.

Бироқ, уларнинг сони йил бошларида 30 мамлакатни бошқарган Ҳусни Муборакни қудратдан ағдаришга олиб келган намойишлар пайтидагидан анчайин камлиги айтилади.