Афғонистон марказий банкига янги раҳбарнинг номзоди кўрсатилди

Президент Ҳомид Карзай Афғонистон марказий банкига янги раҳбарнинг номзодини кўрсатган.

Энди Нуриллоҳ Диловарийнинг номзоди парламент тасдиғидан ўтиши керак.

Парламент йиғини шанба кунига мўлжалланган.

Банкнинг олдинги раҳбари Абдул Қодир Фитрат ҳаёти хавф остида эканини айтиб, Қўшма Штатларга қочиб кетганди.

У ўтган июн ойида хусусий Кобул Банкидаги қаллобликлар юзасидан текширувлари боис таҳдидларга юз тутганини айтган.

Ҳукуматнинг унинг қарорини қораланган ва унинг ўз фаолияти текширув остида бўлганини айтган.

Фитрат жаноблари ҳукуматни Кобул Банкидаги коррупцияга масъулларни аниқлаш ишларига аралашганликда айблаган.

2010 йил Кобул Банки йирик кўламда ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланиши ортидан қарийб касодга учраганди.

Тергов ҳайъати Кобул Банки раҳбарларини хизмат вазифасини суистеъмол қилишда айблаб чиққанди.

Банк ҳукумат хизматчиларига, жумладан, полиция ва ўқитувчиларга бериладиган маошларнинг 80 фоизини назорат қилган.

Кобул Банки 2004 йил халқаро дунёдаги ашаддий қиморбозлиги билан танилган Шерхон Фарнуд томонидан ташкил қилинган.

Банкнинг хўжайинларидан яна бири Президент Карзайнинг укаси Махмуд Карзай бўлган.