Сўнгги янгиланиш 25 ноябр 2011 - 11:57 GMT

Видеолавҳа: Қоҳира бироз тинчиганига қарамай, мисрликлар орасидаги фарқлар кенгайган

Пайшанба куни армия кечирим сўраши билан эришилган осойишталик ортидан яна камида 100 минг одам Миср пойтахтидаги Таҳрир майдонида ҳарбий қудратнинг тўнтарилишини талаб қилиб чиққанлар.

Уларга президенликка номзод ва Нобель мукофоти лауреати Муҳаммад ал Барадаий ҳам қўшилган.

Оломон "Биз кетмаймиз, у кетсин!" каби ҳайқириқлар билан ҳукмдор ҳарбий кенгаш раҳбари Фельдмаршал Ҳуссайн Тантавийнинг кетишини сўрашмоқда.

Майдонни қизил, оқ ва қора рангли Миср байроқлари эгаллаган.

Миср телевидениеси янги ҳукуматни собиқ бош вазир Камол Ганзурий бошқаришини тасдиқлаган.

Бироқ, мухбирларга кўра, 78 ёшли жаноб Ганзурий кўплаб ёш сайловчиларга ёқиб тушиши даргумон.

Ҳарбий ҳукмдорлар душанба кунига мўлжалланган парламент сайловларини кечиктириш чақириқларини рад қилишган.

Энг йирик партия бўлмиш Мусулмон Биродарлар ҳам парламент сайловлари аввал режалангандек душанба куни бўлиб ўтишини истайди.

Айни дамда қоҳираликлар орасида мамлакатни ким бошқариши кераклиги борасида фарқлар юзага келган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.