Покистонда эрини ўлдириб, этидан шўрва пиширган аёл ҳибсга олинди

Покистон полициясининг билдиришича, жанубий Карачи шаҳрида эрини ўлдириб, этини шўрвага солганликда айблаб, бир аёлни қўлга олишган.

Аён бўлишича, ушбу қотиллик билан алоқадорликда Зайнаб Аҳмад билан бирга унинг жияни ҳам ҳибсга олинган.

Полиция ходимларига кўра, улардан ҳеч бири юз берган ҳодиса юзасида миқ этиб оғиз очишмаган.

Аммо амалга оширилган қотиллик юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилгани айтилади.

Полиция жорий пайтда Зайнаб Аҳмад аввалги никоҳидан бўлган қизини жинсий зўрламоқчи бўлгани учун эрини ўлдирган, деган фаразга ишонмоқда.

Уларга кўра, эрини ўлдиргандан сўнг, Зайнаб унинг жасадини бўлаклаб, айрим тана аъзоларидан шўрва қилган.

Мулозимларнинг айтишларича, бадбўй ҳиддан ҳушёр тортган қўшнилари полицияга қўнғироқ қилиб, уларни юз берган ҳодисадан огоҳлантиришган.

Полиция келаси бир неча кун ичида ҳибсдагиларга расман айблов эълон қилинишини билдирган.