BBCUZBEK.COMнинг ички ва ташқи қиёфаси ўзгармоқда

BBCUZBEK.COM веб-сайтининг бош саҳифаси
Image caption Тез кунларда BBCUZBEK.COM кўриниши бошқа бўлади

Би-би-си Ўзбек хизмати веб-саҳифасининг ички ва ташқи кўриниши тубдан ўзгармоқда.

Натижада биз Интернет сайтимиз ўқувчилари ўзларини қизиқтирган мавзуларни тезда топа олишлари ва ундаги мазмунлар билан танишишлари учун қулайлик яратишни мақсад қилдик.

Сиз аллақачон мақолалар ички кўриниши ўзгарганини пайқагандирсиз.

Ўзгариш жараёни якунида айрим номувофиқликлар бартараф этилади ва ўқувчи янада кенгроқ маконда материаллар билан таниша олади.

BBCUZBEK.COMдаги мақолалар, лавҳалар, видео ва аудио материалларнинг ранг-баранглиги ҳозиргидек сақланиб қолади.

Янги дизайннинг афзаллиги нимада?

Янги кўриниш: Кундалик янгиликлар, видеолавҳалар ва суратлар кўпроқ жойга эга бўлади. Биз ҳар бир мақоланинг четида куннинг асосий янгиликларини ҳамда ушбу мавзуга алоқадор материалларни намойиш этиш қобилиятига эга бўламиз.

Аниқ белги: Турли-туман мазмунларни таснифлаш ҳамда уларни урғулашга янада кўп эътибор қаратилади, бу эса саҳифадаги ҳар хил материалларни ўзаро ажратиб олишни осонлаштириш мақсадини кўзлаган.

Мақола саҳифаси: Янгилик ва хабар саҳифаси ўзгаради, сайтдан материал ичига кирган муштарийга бутун веб-сайтдаги энг асосий мазмунларни танлаш имконияти берилади. Ушбу мавзуга алоқадор линклар ва бошқа шаклдаги мазмунга уланишлар саҳифанинг ичкарисида ёки қуйи қисмидан ўрин олади.

Видео: Бундан кейин веб-саҳифамиздаги видео ҳозиргига нисбатан кенг экранда ва яхшироқ сифатда намойиш бўлади. Аудио ва видеолавҳанинг саҳифасида янада кўпроқ аудио ва видео материаллар жойлаштирилади. Бундай шароитда кўпроқ мултимедиа мазмун билан танишиш истагидаги томошабиннинг сайтнинг бошқа бўлимларини қидиришига ҳожат қолмайди.

Вақт кўрсаткичи: Ҳар саҳифа бошида унинг мазмуни эълон қилинган вақт аниқроқ намойиш этилади, бундан фойдаланувчи ушбу материал янги ёки сўнгги бор қачон янгиланинини билиб олади.

Бўлашиш: Ўрнатилган линклар орқали фойдаланувчилар ушбу янгилик ёки ахборотни Facebook, Twitter ҳамда Мой Мир сингари Интернет ижтимоий тармоқларида дўстлари билан қисқа фурсатда ва осонлик билан бўлашиш имкониятига эга бўладилар.

Веб-сайтимизнинг дизайни ўзгариши жараёнида бирор муаммога дуч келсангиз, "Биз билан боғланинг" бўлими орқали бизни хабардор қилинг.