Покистон НАТО га ўз шартларини билдирган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption НАТО ҳужумлари Америка-Покистон алоқаларини совуқлаштириб юборган

Покистон ўтган ойда Афғонистон билан чегарада содир этилган НАТО ҳаво ҳужумидан ҳамон қаттиқ ғазабда.

Ҳужум оқибатида камида 20 хавфсизлик кучлари ходимлари ҳалок бўлган эди.

Бу ҳодиса Америка-Покистон алоқаларини янада совуқлаштириб юборган.

Покистон Америка ва НАТО учун чегаралари ёпиқлигини билдирган.

НАТО учун Покистон орқали қуруқлик йўли Афғонистондаги амалиётларни ўтқазишда жуда муҳим ҳисобланади.

Покистон ҳарбий раҳбарлари янги шартни , транзит йўл учун баҳони илгари суришган.

Улар шу пайтгача транзит йўлдан фойдаланиш оғзаки ва норасмий бўлганини айтишган.

Улар ёқилғи учун солиқни ,йўлдан ,портдан ва заҳиралардан фойдаланиш учун кетадиган харажатларни келишиб оладиган пайт келганини айтишган.

Бу йилига миллионлаб доллар дегани, дея таъкидлашган Покистон ҳарбийлари.

НАТО ҳаво ҳужумидан сўнг Покистоннинг ғарб, хусусан Америка билан муносабатлари Покистонда ўтадиган икки кунлик анжуманда муҳокама этилиши кутилмоқда.

Покистон Ташқи ишлар вазири раҳбарлигида ўтадиган анжуманда ўн иккидан ўн бештагача ғарб давлатлари элчилари қатнашиши айтилган.

Айни пайтда бир неча минг ёқилғи ортилган машина ва бошқа траспорт воситалари Покистоннинг турли жойларида қийин шароитларда тўхтаб тургани билдирилган.

Кейинги бир неча кунда Покистоннинг Белужистонида конвойга ҳужум қилинган.

Бир қанча траспорт воситалари ёндириб юборилган.Бошқалари пушка ва ракетадан ҳужумга тутилган.