Пекин интернет блоггерлар устидан назоратни кучайтирмоқда

Инетрнет кафе Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Хитойда юз миллионлаб инсонлар интернетдан фойдаланишади

Пекин шаҳар ҳокимияти интернет блоггерлари устидан назоратни кучайтиришини маълум қилган.

Жорий этилаётган янги тартибга мувофиқ, интернет саҳифада фикр қолдирмоқчи бўлган ҳар қандай шахс веб саҳифа маъмурига ўзининг ҳақиқий исмини билдириши зарур бўлади.

Хитойда юзлаб миллион одам микро блоглардан фойдаланади.

Микроблоглар ҳукуматни танқид қилишнинг энг қулай ва оммавий усулига айланган.

Пекиндаги Би-би-си мухбири Майкл Бристоунинг хабар беришича, микро-блоггерларга кибер фазода тахаллус танлаш имкони берилади.

Бироқ, шу билан бирга, улар веб саҳифаларда шарҳ ёки изоҳ қолдиришдан олдин ўзларининг ҳақиқий исмларини Пекин шаҳар ҳокимиятига билдиришлари шарт.

Янги тартиб таҳлилчилар томонидан интернет блоггерларни назорат этишга уриниш сифатида баҳоланмоқда.

Хитой коммунист раҳбарлари танқидни ёқтирмайди, дейди Майкл Бристоу.

Бу мавзуда батафсилроқ