Россия 18 йилдан сўнг Жаҳон Савдо Ташкилоти аъзосига айланмоқда

wto Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Россия ЖСТга аъзо бўлишни 18 йил кутишига тўғри келди

Россия Женевада бошланган расмий маросимда Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) аъзолигига қўшилмоқда.

Москва ЖСТ аъзолигидан Ҳиндистон ва Бразилия каби иқтисоди тез суръатлар билан ривожланаётган мамлакатлар, шунингдек, АҚШ каби йирик ва барқарор савдо империялари билан савдо алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутмоқда.

Бироқ Россиянинг ЖСТга аъзолиги улкан савдо музокаралари ечимини кутаётган пайтга тўғри келгани, бу масалани ўзгартириши мумкинлигидан хавотирни юзага келтирган.

Россия ЖСТга аъзо бўлишни 18 йил кутишига тўғри келди.

ЖСТнинг амалдаги аъзолари Россия иқтисодининг барқарорлигига шубҳа билан қараганлари ортидан бундай вазият юзага келган эди.

Бундай шубҳалар ечила бошлаганда, сиёсатчилар Гуржистон муаммосини рўкач қилишди.

Гуржистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлган 2008 йилда икки мамлакат ўртасида юз берган қисқа жанг Россиянинг ЖСТга аъзо бўлишини ортга сурди.

Ниҳоят, барча масалаларга ойдинлик киритилиб, Россия ташкилот аъзолигини қабул қилиши мумкин.

Москва ЖСТга аъзоликдан Россия учун иқтисодий ва савдо алоқаларни кучайтиришни мўлжалламоқда.

Ташкилотнинг эски аъзолари Россия эндиликда рақобатбардош ва шаффофроқ иқтисодга айланиши мумкинлигини айтишади.