Жанаўзенда яна бир одам ўлган

kazakh Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Бош прокурорнинг айтишича, полициячилар безориларга қарши қурол ишлатишган

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг намойишлар маркази бўлган Жанаўзенда фавқулодда ҳолат эълон қилганига қарамасдан,

Жанаўзен шаҳри яқинидаги қишлоқдан яна бир одам ўлган.

Жума куни бошланган тартибсизликларда жами 11 киши ҳалок бўлган.

Бош прокурорнинг айтишича, полициячилар безориларга қарши қурол ишлатишга мажбур бўлишган.

Прокурорга кўра, бир тўда оломон магазин ва биноларнинг ойналарини синдиришган, ичида 300 йўловчиси бўлган поездга ўт қўйишган.

Би-би-си мухбирининг хабар беришича, бўлиб ўтаётган тартибсизликлар - Қозоғистон мустақил бўлган кейинги 20 йил ичидаги энг жиддий ҳодисадир.