Америкалик ўспирин етти қитъдаги етти чўққини забт этди

Ромеро
Image caption Ромеро 13 ёшида Эверест чўққисини забт этган эди

АҚШлик 15 ёшли Жордан Ромеро барча қитъалардаги энг юқори чўққиларни забт этган ер юзидаги илк ўспиринга айланди.

Шанба куни Ромеро Антарктикадаги Винсент Массиви чўққисига чиқиб, етти йил аввал бошлаган ишини охирига етказди.

Жордан Ромеро дохил унинг отаси ва ўгай онаси аъзо бўлган жамоа Антарктикадаги базага якшанба куни қайтиб тушиши кутилмоқда.

Ёш рекордчи алпинист бу узун йўлни 10 ёшида Африкадаги Калиманжаро чўққисини забт этиш билан бошлаган эди.

Калифорниялик Жордан 13 ёшида ер юзидаги энг юқори тоғ чўққиси - Эверестни забт этди.

Шанба куни у ўз онаси Ли Энн Дрейкка телефон қилиб, Антарктикадаги Винсон Массиви чўққисига чиққанини хабар берди.

Барча қитъалардаги юқори чўққиларни забт этиш бўйича аввалги рекорд соҳиби британиялик Жорж Аткинсондир.

Жорж шу йил май ойида сўнгги юқори чўққини забт этар экан 16 ёшда эди.

Жордан Ромеронинг Find Your Everest (Ўз Эверестингни топ) веб саҳифасида жамоа Антарктикадаги базаларига тушмагунга қадар рекорд нишонланмаслиги айтилган.

Ромеро 2007 йил апрелида Австралиядаги энг юқори тоғ - Костюшко, 2007 июлида Қофқоздаги Элбрус, 2007 йил декабрида - Жанубий Америкадаги Аконкагуа, 2008 йил июлида Шимолий Америкадаги Маккинли ва 2009 йил сентябрида Индонезиядаги Пунчак Жая чўққиларини забт этган.

Бу мавзуда батафсилроқ