Афғонистон: Ертўлага қамалиб, сочу тирноқлари суғуриб олинган...

Image caption Шаҳар Гулнинг ҳозир касалхонада экани айтилади

Би-би-сига тақдим этилган видео лавҳадан аён бўлишича, Афғонистоннинг Бағлон вилоятида 15 ёшли қизалоқ бир неча ой давомида ўз эрининг уйида ертўлада тутқунда тутиб турилган ва қийноққа солинган.

Шаҳар Гулни ўта ҳолдан тойган ҳолда топган полициянинг билдиришича, тутқунда экани пайтида унинг тирноқлари ва сочлари тутам-тутам қилиб илдизи билан суғуриб, қисқич билан эса, баданидан гўштлари ҳам узиб, узиб олинган.

Ота-онаси Шаҳар Гулни бундан етти ой бурун 14 ёшида 30 ёшли эркакка турмушга узатган бўлишган.

Тўйдан кейин унинг бир неча ой дараги бўлмагач, яқинлари полиция идорасига мурожаат этишган.

Видео лавҳада Шаҳар Гулни ногиронлар аравачасида касалхонага олиб кетишаётгани акс этади.

Унинг айтишича, ўзини эри, қайнонаси, қайнотаси, қайноғаси ва унинг хотини қийноққа солишган.

Масъулларга кўра, Шаҳар Гулни қийнаб, фоҳишалик қилишга мажбур қилишаётгани ҳақида хабар олишган.

Аммо ушбу хабарларни на-да тасдиқлаш ва на-да рад этишга имконли бўлишган.

Қочиб кетгани боис, полиция ходимлари Шаҳар Гулнинг эрини ҳибсга олишолмаган, аммо яқинлари қўлга олинган.

Бағлон вилояти Хотин-қизлар масалалари бўйича бошқармаси раҳбари Раҳима Зарифийнинг айтишича, қизалоқни нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам қийнашган.

Маиший зўравонлик

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty Images
Image caption Аёлларга қарши маиший зўравонлик ҳолларининг, айниқса, чекка қишлоқ ҳудудларида кенг тарқалган

Афғонистонда аёлларнинг ўз эрлари ёки уларнинг яқинлари томонидан маиший зўравонликларга дучор этилиш ҳоллари кенг тарқалган.

Фаолларга кўра, бу каби ҳолатлар, айниқса, қишлоқ жойларида чуқур илдиз отган.

Улар халқаро ҳамжамиятни афғон ҳукуматига босимларини кучайтириб, ушбу муаммо билан жиддийроқ шуғулланишга мажбур қилишга ҳам даъват этишган.

Афғонистон Мустақил Инсон ҳуқуқларини сақлаш ташкилотининг маълумотларига қаралса, биргина шу йилнинг иккинчи чорагида аёлларга қарши мингдан ортиқ маиший зўравонлик ҳоллари қайд этилган. Шунда ҳам, мазкур рақамлар ҳайъат аниқлашга муваффақ бўлганлари экани айтилади.

Афғонистон қонунчилигида никоҳ ёши қилиб 16 ёш белгиланган.

Аммо афғон қизларининг ярмидан кўпроғи 16 ёшга тўлмасдан, эрга бериб юборилади.

Бу мавзуда батафсилроқ