BBC navigation

Собиқ десантчиларнинг аксил-Путин қўшиғи шов-шувга сабаб бўлмоқда

Сўнгги янгиланиш 30 январ 2012 - 11:33 GMT

Медиа плейер

Россияда собиқ ҳарбийлардан иборат мусиқий гуруҳ "Ортиқ сенга ишонмаймиз, ёлғон гапирма" қабилидаги қўшиқ билан учинчи бор Россия президенти бўлиш ҳаракатига тушган Владимир Путин сиёсатини кескин танқид қилиб чиққан.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Россияда собиқ ҳарбийлардан иборат мусиқий гуруҳ "Ортиқ сенга ишонмаймиз, ёлғон гапирма" қабилидаги қўшиқ билан учинчи бор Россия президенти бўлиш ҳаракатига тушган Владимир Путин сиёсатини кескин танқид қилиб чиққан.

Интернетда тобора оммалашиб бораётган қўшиқда Путин жанобларига қарата "Ватан биз биландир! Сен Худо эмассан, Шоҳ ҳам эмассан! Талабимиз шу - Йўқол Золим, Йўқол!" дея куйланади.

Қўшиқни куйлаганлардан бири, собиқ десантчи Станислав Баранов россияликларнинг сабр косаси тўлганини айтади.

"Мамлакатдаги сиёсий вазият ортиқ шундай қолиши мумкин эмас. Биз яна бир неча йил коррупция ва порахўрлик билан яшай олмаймиз," - деб айтган Баранов Дождь телеканали билан суҳбатда.

Сиёсий қўшиқчилик ва ё бир маънода исёнкор қўшиқлар маданияти Ўзбекистонда фақат бир санъаткорнинг ижоди билан боғланади. Дадахон Ҳасан.

Аммо, Россиядан фарқли ўлароқ, мустақил Ўзбекистон тарихида эркин ва адолатли сайлов ўтмаган.

Сиёсий қўшиқлар сайлову сиёсатга қанчалар таъсир этиши мумкин? Ҳайрулло Файз лавҳасини тингланг.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.