BBC navigation

Кремль қаршисига осилган аксил-Путин шиор олиб ташланди

Сўнгги янгиланиш 1 феврал 2012 - 11:03 GMT

Путинга қарши ҳаракатлар тобора кўпроқ жасорат билан амал қилишмоқда

Гувоҳларга кўра, полиция ходимлари Кремль қаршисида "Бирдамлик" ("Солидарность") мухолифат ҳаракати томонидан ўрнатилган "Путин, кет" плакатини олиб ташлаганлар.

Унинг олинишини кузатган РИА Новости хабар агентлиги мухбирининг айтишича, плакат ўрнатилган бинога икки полиция машинаси келган: икки полициячи чақириқни томдан ечиш билан машғул бўлганлар, яна иккиси эса яқин орада навбатчилик қилиб турган.

Гувоҳлар Ички Ишлар Вазирлиги ходимлари плакатни эҳтиёткорлик билан ўраб, ўзлари билан олиб кетишганини айтишди.

Чоршанба тонгида мухолифатчилар Кремлга яқин бўлган бино томига "Путин, кет" деб ёзилган ва Бош Вазир Владимир Путиннинг юзига чизилган қора крест намоён бўлган плакатни осганлар.

"Бирдамлик"нинг аъзоси Иля Яшин Би-би-сига бу ўз ҳаракатини амали бўлганини тасдиқлади.

Шиорни чоршанба куни Кремлни муз қоплаган Москва дарёси ажратиб турадиган Софийская набережная кўчасида кўриб қолишган.

Уни ўрнатаётганда ҳаракатнинг фаолларидан ҳеч ким қўлга олинмаган.

Яшин сўзларига кўра, 140 квадрат метрлик мато "Россия норозилик тарихи"даги энг йирик жиҳоздир.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.