Уитни Хюстон вафот этган

whitney_houston Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Дунёга машҳур Уитни Хюстоннинг қўшиқ куйлаш услубига кўп хонандалар тақлид қилишган

Машҳур америкалик қўшиқчи ва киноактриса Уитни Элизабет Хюстон шанба куни 48 ёшида вафот этган.

Унинг жасади Лос Анжелесдаги "Беверли Хилтон" меҳмонхонасида топилган.

"Уитни Хюстон ўлими 15:55 да ўтганда Беверли Хилтон меҳмонхонасида қайд этилганини тасдиқлайман".

15:43 да биз меҳмонхона назоратчисидан хабар олдик.

Полиция бир неча дақиқа ўтиб меҳмонхонага етиб борди", - деб эълон қилган полиция вакили Марк Роузун.

Қидирув ишлари бошланган.

Аввалроқ, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш билан боғлиқ муаммоллари борлиги ҳақидаги миш-мишларни қўшиқчи рад қилиб келган.

Уитни Хюстон соул ва тирм-энд-блюз услубида қўшиқлар куйлаган.

Кучли овоз ва керакли ташқи кўриниш уни тарихдаги энг машҳур ва мувваффақиятли қўшиқчилардан бирига айланишига имкон берди.

Уитни Хюстон энг кўп мусиқий мукофотларни қўлга киритган қўшиқчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган.

Хусусан, у олти "Грэмми", 15 та " Биллборд "( Billboard Music Awards ), 21 АҚШ мукофоти (American Music Awards ) ва икки " Эмми" каби нуфузли мукофотларни қўлга киритган.

Дунё бўйлаб унинг 170 миллион нусхада мусиқий ёзувлари сотилган.

Муҳаббат гимни

" Rolling Stone " журнали Хюстонни жаҳоннинг энг буюк ижрочилари рўйхатига киритган.

Американинг " Қўриқчи " филмига қўшиқчи Долли Партон ёзган "I Will Always Love You " балладаси Хюстон ижросида дунё бўйлаб хит ва муҳаббат гимни даражасига чиқа олган.

Уитни Хюстон кинода муваффақиятли суратга тушган.

1992 йил актёр Кевин Костнер билан бирга суратга тушган " Қўриқчи " филми катта шуҳрат қозонган.

Уитни Хюстон 9 август 1963 йил Американинг Нью Жерси штатидаги Ньюаркда туғилади.

Жон ва Сисси Хюстонлар оиласида уч фарзанднинг кичиги бўлган.

Уитнининг онаси , қариндоши Дайон Уорик ва чўқинтирган онаси Арета Франклин ритм-энд-блюз, соул ва роспел мусиқанинг дунёга машҳур вакиллари саналади.

Уитни Хюстон 11 ёшида Ньюаркнинг " Черковнинг янги умидлари " хорида куйлашни бошлаган.

Ёшлигида ўзини модел сифатида синаган ва Нью Йорк клубларида қўшиқ айтган.

1983 йилда Arista Rekords овоз ёзиш компанияси билан тузилган шартнома унинг мусиқий карьерасини бошлаб берган.

1992 йил Уитни Хюстон реп қўшиқчи Бобби Браун билан турмуш қуради , бир йил ўтгач қизи Кристина дунёга келган. Уларнинг оилавий ҳаёти жанжалу можаролар билан кечади.

2003 йилда полиция Бобби Браунни хотинини ургани учун ҳибсга олган. 2007 йилда улар ажралишади.

2000-2005 йилларда қўшиқчи кўп маротаба белгиланган концерт ва учрашувларини бекор қилади.

Кўпчиликнинг фикрига кўра,Уитни Хюстон ташқи кўринишидан соғлом кўринмаган,омма олдида ўзини ғалатироқ тутган.

Бироқ кейинги пайтларда унинг соғлиги яхшиланган , овоз имкониятлари тиклангани айтилган.

2009 йил декабрида Уитни Хюстон Москвада концерт берган.