Покистонда автобусга ҳужум қилинган

swat_velley Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Ҳужумга масъулиятни ҳеч қайси гуруҳ бўйнига олмаган

Покистоннинг шимолидаги Коҳистонда қуролланган жангариларнинг пистирмадан туриб автобусга қилган ҳужуми натижасида камида 18 киши ҳалок бўлган ва етти киши яраланган.

Бу ҳужумга масъулиятни ҳозирча ҳеч ким бўйнига олмаган.

Автобус Равалпанди шаҳридан шимолга-Гилгит шаҳрига кетаётган бўлган.

Тоғли Коҳистонда вазият тинч бўлсада, у Толибоннинг салмоқли кучлари тўпланган Сват водийси билан чегарада жойлашган.

Йўлнинг икки четида яширинган жангарилар автобусни кутиб туришган ва яқинлашгач, унга қарата ўқ очишган.",-деб айтган Франс пресс агентлиги мухбирига маҳаллий полиция раҳбари Муҳаммад Илёс.

Ҳодиса пойтахт Исломободдан 210 км узоқликда жойлашган тоғли Ҳарбан Ҳала тумани ҳудудида содир бўлган.

Нима мақсадда автобусга ҳужум қилингани номаълум.Тахминларга кўра, турли диний гуруҳлар ўртасидаги душманлик бўлиши мумкин.

Маҳаллий полиция мулозимига кўра, ҳужум қурбонлари шиалардир.

Автобус аҳолиси асосан суннийлар бўлган ҳудуддан ўтаётган бўлган.

Мухбирларга кўра, Коҳистоннинг қариийб 65 фоиз аҳолиси чорвачилик билан шуғулланади.