"Ал-Қоида" раҳбарларидан бири қўлга олинган

al-adel Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Америка Саиф ал-Одил учун беш миллион доллар мукофот пули ваъда қилган.

Халқаро террористик гуруҳ деб қараладиган "Ал-Қоида" раҳбарларидан бири Саиф ал-Одил Қоҳира халқаро аэропортида ҳибсга олинган. Саиф ал-Одил Усама бин Лодиннинг ўлимидан кейин вақтинчалик унинг вазифасини давом эттирган.

Қоҳира аэропорти мулозимиининг айтишича, жаноб Одил Миср пойтахтига Покистондан учиб келган,- деб хабар беради Франс пресс агентлиги.

Мисрлик асл исми шарифи Муҳаммад Иброҳим Маккави бўлган Саиф ал-Одил Усама бин Лодин раҳбарлиги пайтида хавфсизлик хизматини бошқарган ва ҳарбий операцияларга раҳбарлик қилган. У 1998 йил Шарқий Африкадаги Америка элчихонасидаги портлашлардан кейин қидирувда бўлган.

Америка ҳукумати Саиф ал-Одилнинг ушланиши учун беш миллион доллар мукофот пули ваъда қилган.

Миср хавфсизлик хизматларига кўра, ФБРнинг энг қидирувдаги жиноятчилар рўйхатида бўлган жангари нега Қоҳирага учиб борганлиги номаълум.

2001 йил Америка қўшинлари Афғонистонга киритилганидан сўнг Саиф ал-Одил бин Лодиннинг ўғли Саид бин Лодин билан бирга Эронга қочиб чиқади.

Улар Эронда уй қамоғида бўлганлари ҳақида маълумотлар тарқаган.Эрон ҳукумати бу хабарни ҳеч қачон тасдиқламаган.

2002 йилда Саиф ал-Одил номи билан бир қанча хат ва мурожаатлар интернетда чиққан.

Кузатувчилар Саиф ал-Одил Ал-Қоиданинг минтақадаги раҳбарлари билан алоқада бўлиб турганлиги мумкинлигини айтишган.

Охирги ёзишмаларига қараганда, улар озод этилган ва Саид бин Лодин билан бирга Покистоннинг шимолигача етиб борганлар.

Бу мавзуда батафсилроқ