Исёнчилар Баба Амрни ташлаб чиқишган

homs_syria Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Исёнчилар Баба Амрдан 4000 дан ортиқ тинч фуқаронинг ҳаётини ўйлаб чиқиб кетаётганини айтган

Суриянинг Баба Амр туманидан исёнчиларнинг чиқиб кетгани хабар қилинган.

Ҳукумат кучлари билан курашаётган исёнчилар раҳбарлари жангчилар тактик жиҳатдан Баба Амрни ташлаб чиқмаганларини айтишган.

Сурия озодлик армияси Баба Амрдан ўз уйини ташлаб кетишни истамаган 4000 дан ортиқ тинч фуқаронинг ҳаётини ўйлаб чиқиб кетишини айтган.

Баба Амр кейинги бир ой даавомида ҳукумат кучларининг қақшатқич ҳужумига нишон бўлгани, ҳалок бўлганлар орасида тинч фуқаролар, хусусан аёллар ва болаларнинг кўплиги хабар қилинган.

Сурия ҳукумат кучлари Баба Амр устидан тўлиқ назорат ўрнатиш имконига эгалигини билдирган.

Би-би-си мухбири Жим Мюирнинг Ливандан туриб кузатишича, бундай қарорга сабаб икки томоннинг Суриянинг бошқа жойларида бўлгани сингари ҳал қилувчи жангдан воз кечиб, келишувга эришгани бўлиши мумкин.

Шундай бўлсада, бир қанча жангчилар Баба Амрда қолишган.

Исёнчилар номидан интернетда жойлаштирилган мурожаатда жангчилар тинч фуқароларни ҳимоя қилиш учун етарли миқёсда қурол-яроғга эга эмасликлари билдирилган.

Мурожаатда Баба Амрда одамларнинг аҳволи оғирлиги, Қизил Хоч ташкилоти ёрдамига муҳтож эканликлари айтилган.

Шунингдек,ҳукумат кучлари тинч аҳолига зарар етқазган тақдирда, жиддий ўч олиниши билан огоҳлантирган.

Ҳомсга ёққан кучли қор армия кучлари ҳаракатини қийинлаштирган. Шу билан бирга аҳолининг турмуш шароити ҳам мураккаблашган.

Бу мавзуда батафсилроқ