Полшада икки тезюрар поез тўқнашиши оқибатида камида 15 инсон ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Полша расмийларига кўра, мамлакат жанубида 3 март куни тунда икки поезднинг тўқнашиши оқибатида камида 16 инсон ҳалок бўлган, 50 киши яраланган.

Ҳодиса пойтахт Варшавани Краков шаҳри билан боғлайдиган асосий темир йўл тармоғининг Шекоцини шаҳарчасидан ўтадиган қисмида шанба куни тунда маҳаллий вақт билан саот 21.15 да рўй берган.

Поездларнинг бири Варшава-Краков, иккинчиси Пшемисл-Варшава йўналишида кетаётган бўлганлар.

Икки поезднинг жами 10 вагонида 350 ка яқин йўловчи бўлган.

Полша темир йўл тармоғи масъулларига кўра, Варшавадан Краковга кетаётган поезд нотўғри йўлга тушиб қолган.

Ўша куни Шекоцинидаги темир йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган.

Полша прокуратураси поездлар тўқнашуви юзасидан жиноий иш очган.

Варшавага қараб кетаётган поезд тўқнашув пайтида соатига 125 километр тезликда ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳаммасидан ҳам кўра уч вагон қаттиқ шикастланган, қутқарувчиларнинг бу вагонларда бўлган йўловчиларни қидиришларига тўғри келган.

Ҳодиса жойига тикучарлар жалб этилган.

Ярадорлар тикучарларда Варшава ҳамда Вроцлав шифохоналарига етқазилган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳалокат жойига Полша Бош вазири Доналд Туск етиб борган.

"Бу кўплаб йиллар мобайнидаги темир йўлдаги энг фожеали фалокат" деб айтган Бош вазир Доналд Туск.

Йўловчилардан бирининг айтишича, тезлик билан бораётган поезд бирдан тўхтай бошлаган.

"Кейин қаттиқ тўқнашиш бўлди, биз купеларимиздан учиб кетдик", деб айтган маҳаллий телеканал билан суҳбатида йўловчилардан бири.