Швейцарияда автобус ҳалокати камида 28 кишининг ёстиғини қуритган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Қурбонларнинг камида 22 нафари болалардир

22 нафар болалар дохил камида 28 киши Швейцария тунелида автобус ҳалокатида қурбон бўлган.

Яна 24 бола Италия яқинида жойлашган Сиер яқинида рўй берган ҳалокатда яраланган.

Автобусда жами 52 киши Белгиянинг Ломмел ва Ҳеверли шаҳарларидан чанғи учиш таътилидан қайтаётган бўлган.

Белгия бош вазири Элио Ди Рупо “ бутун Белгия учун фожеали кун бўлди”, деб айтган.

Автобус Сешанба куни маҳаллий вақт билан кеч соат тўққиз атрофида ҳалокатга учраган.

Белгия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, болаларнинг аксарияти ўн икки ёш атрофида бўлишиб, автобус насроний гуруҳ томонидан ижарага олинган.

Белгия Транспорт вазирлиги автобус эгаси бўлган ширкат “ олиймақом обрўга” эга эканини айтган.

Иккала ҳайдовчи ҳам ҳалокат оқибатида қурбон бўлган.

Ҳалокат содир бўлган туннелда тезлик чеклови соатига 100 километр бўлиб, автобус фавқулодда чиқиш йўлидаги деворга келиб урилган.

Ҳозир айни ҳалокат тафсилотлари ўрганилмоқда.