Туркия ўз фуқароларини Сурияни тарк этишга чақирган

Туркия ўз фуқароларини Сурияни тарк этишга чақирган Фото муаллифлик ҳуқуқи S
Image caption Суриядаги вазият тинч фуқароларнинг хавфсизлигига жиддий хавф уйғотмоқда

Суриядаги сўнгги ҳодисалар "хавфсизликка жиддий хавф "даражасида эканлиги боис, Туркия ўз фуқароларини Суриядан зудлик билан чиқиб кетишларини сўраган.

Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида 22 мартда бир қанча консуллик хизматлари жорий этилишини айтган.

Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон кейинги кунларда қочқинларнинг сони кескин ортгани боис, чегарадан ташқарида хавфсиз жой ташкил қилинганини билдирган.

Сурияда намойишлар бошланганининг бир йиллиги нишонланаётгани ҳақида хабарлар келган.

Аксилҳукумат кучлар бутун Сурия бўйлаб "шошилинч ҳарбий аралашув"ни талаб қилган оммавий намойишлар ўтказишга чақиришган.

Туркия Бош вазири жаноб Эрдўғон ҳамма фуқаролари қайтиб келгач, Туркиянинг Суриядаги элчисини ҳам чақириб олиш масаласи кўрилишини билдирган.

Икки турк журналистини Сурия хавфсизлик кучлари ушлаб тургани, уларнинг ярадор эканлиги хабар қилинган.

Туркия расмийлари чегарани ҳар куни 1000 дан ортиқ қочқин кесиб ўтаётгани, уларнинг умумий сони 14 700дан ошганини айтишган.

Би-би-сининг Туркиядаги мухбирига кўра, расмийлар Сурияга қўшин юбориш масаласини муҳокама қилишмоқда.

Лекин бу қадам Америка кучлари, Оврўпо Иттифоқи ва Араб Лигаси давлатларининг кўмагисиз амалга оширилмаслиги айтилган.

Бу мавзуда батафсилроқ