Ливия жосуслик хизматининг собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Абдуллоҳ ал-Сенуссий Фото муаллифлик ҳуқуқи REUTERS
Image caption Абдуллоҳ ал-Сенуссий полковник Қаддофийнинг энг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлгани хабар қилинади

Хабарларга кўра, Ливия собиқ лидери Муаммар Қаддофийнинг жосуслик хизмати бошлиғи Абдуллоҳ ал-Сенуcсий Мавританияда ҳибсга олинган.

Расмийларнинг айтишларича, Абдуллоҳ ал-Сенуcсий Нуакшот аэропортида қўлга тушган.

Ал-Сенуcсий полковник Қаддофийнинг куёви ва энг ишончли маслаҳатчиларидан бири бўлгани айтилади.

Полковник Қаддофий ҳокимияти ағдарилиши ортидан у Суриядан қочганди.

63 ёшли Абдуллоҳ ал-Сенуcсий Халқаро Жиноий Маҳкама томонидан инсониятга қарши жиноятларда айбланиб, қидирувга берилган.

Мавритания хавфсизлик мулозимлари сўзларига кўра, жаноб ал-Сеннусий ўтган тунда Марокашнинг Касабланка шаҳридан қалбаки Мали паспорти билан Ноуачкет аэропотига қўнган пайти ҳибсга олинган.

Ливия расмийлари ушбу хабарни ҳозирга қадар тасдиқлашмаган.

Мухбирларга кўра, "қассоб" лақабли жаноб ал-Сенуcсий собиқ Ливия режимининг қидирувда бўлган сўнги юқори мулозимларидан биридир.

Ливиялик, араб ва ғарбий манбалар уни маҳкумларни шахсан ўзи қийноққа тутган шафқатсиз инсон сифатида таърифлашади.

Ал-Сенуcсий 1996 йилда Триполидаги Абу Салим қамоқхонасида 1200 нафар сиёсий маҳкумнинг ўлдиришига алоқадорликда гумон қилинади.