'Туркияда курдларга қарши амалиётда етти киши ўлдирилган'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Диёрбакирдаги намойишчилар қамоқдаги курд исёнчилари раҳбари Абдуллоҳ Ўжаланнинг суратларини кўтариб олишган

Туркия махсус кучлари пайшанба куни мамлакатнинг Ироқ билан чегараси яқинида етти курд жангарисини ўлдирган.

Тоғли Ширноқ вилоятида "Курдистон Ишчи партияси" жангариларига қарши ўтказилган махсус амалиётга минглаб ҳарбийлар қатнашган.

Ҳарбий тикучарлардан фойдаланилган.

Чоршанба куни тўқнашувларда беш полициячи ҳалок бўлган.

Зўравонликлар курдларнинг янги йили Наврўзга бағишлаб ўтказилган тадбирлар ортидан кузатилган.

Якшанба куни Диёрбакирда Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган намойишни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газни қўллаган.

Намойишлар бошқа шаҳарларда ҳам кузатилган.

Охирги пайтларда курд бўлгинчилари фаоллашгани кузатилган.

"Курдистон Ишчи партияси" 1984 йилда ўн минглаб одамлар қурбон бўлгани айтиладиган можаролардан буён курдлар мустақиллиги учун кураш олиб бораётганини айтади.

Туркия "Курдистон Ишчи партияси"ни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Радиотингловчиларимиз диққатига: 25 мартдан бошлаб Би-би-си Ўзбек хизматининг дастурлариниҳар куни Тошкент вақти билан соат 18 00дан 19 00гача 15330, 17510, 21590 қисқа тўлқинларда тинглашингиз мумкин.

Бу мавзуда батафсилроқ