Хонеккер хоним Олмониянинг коммунист ўтмишидан афсусда эмас

Маргот Хонеккер
Image caption Маргот Хонеккер Берлин Девори қулаши ортидан Олмониядан чиқиб кетганди

Коммунистик шарқий Олмониянинг сўнгги раҳбари бўлган Эрих Хонеккернинг Берлин Деворининг қулашига етаклаган ҳодисалардан олдин Олмонияда юритилган сиёсатдан афсусда эмаслигини айтган.

Ҳозирда Чилида муҳожирликда истиқомат қилаётган Маргот Хонеккер шунингдек ватанидан олаётган давлат нафақасининг "ўта камлиги"дан шикоят қилган.

84 яшар Маргот Хонеккер Олмония Демократик Республикасида Таълим вазири бўлган ва Эрик Хонеккерга турмушга чиқанди.

Берлин Деворининг қулаши ортидан улар Чилига ҳижрат қилишди.

Эрик Хонеккер кўп ўтмай вафот этди, аммо Маргот хоним ҳозир ҳам Чили пойтахти Сантягода истиқомат қилмоқда.

Олмон телевидениеси билан суҳбатида Хонеккер хоним анча бардам кўринарди, дейди Берлиндаги Би-би-си мухбири.

Маргот Хонеккер сўнгги Совет раҳбари Михаил Горбачевни "сотқин" деб атаган.

1963-йилдан 1989-йилгача Маргот Хонеккер Олмония Таълим вазири вазифасида ишлаган, мамлакат бўйлаб мактаблардаги ғоявий ва ҳарбий тайёргарлиги учун масъул эди.

Бундан ташқари у тизимга мухолиф бўлган диссидентларнинг фарзандларини олиб, режимга содиқ бўлган оилалар томонидан асраб олиш жараёнига ҳам жавобгар эди.

Диссидентларга нисбатан бу каби қаттиққўл сиёсат ҳақида гапирар экан, Хонеккер хонимнинг жавоби қисқа бўлди: "Бизнинг душманларимиз бор эди, миллий хавфсизликни таъминлашимиз лозим эди".

Маргот Хонеккернинг норозилигига сабаб бўлган асосий омил нафақасининг етарли эмаслиги.

Олмония жорий ҳукумати унга бир ярим минг Евро нафақа ажратган.

Унга кўра, бу етарли эмас.

"Бу даҳшатли даражада кам," - дея баҳо берди ўз нафақасига Хонеккер хоним.