Покистон: Бин Лодин оила аъзолари шу кунларда чиқариб юборилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Усома Бин Лодин оиласи аъзолари ушлаб турилган уйнинг қаттиқ қўриқланиши хабар қилинади

2001 йилда ҳалок этилган "ал-Қоида" раҳбари Усама Бин Лодиннинг уч беваси ва тўққиз фарзанди Покистондан шу кунларда депортация этилади, дея маълум қилди уларнинг адвокати.

Ҳозирга қадар Бин Лодин бевалари - икки Саудия Арабистони ва бир Яман фуқаролари ва уларнинг икки катта қизлари Покистонга ноқонуний киришда айбланиб, ҳибсда ушлаб турилганди.

Ҳозирда Покистон Ички ишлар вазирлиги Бин Лодин оиласи аъзоларига Покистондан чиқиб кетишлари учун расмий ҳужжатларни тайёрламоқда, деб айтди "ал-Қоида" собиқ раҳбарининг оиласини ҳимоя қилаётган Отиф Али Хон.

"Уларнинг қайси куни чиқариб юборилиши ҳозирча аниқ эмас, аммо биз уларнинг тез кунларда чиқиб кетишларига катта умид қилаяпмиз", - деди адвокат.

Аёллар ва болалар 2011 йил майида Америка махсус кучлари Усама Бин Лодин яширинган уйда амалиёт ўтказиши ортидан ушланган эди.

Апрель ойи бошида аёлларга Покистонга ноқонуний кириш айблови қўйилганди.

Покистон маҳкамаси уларни 45 кунга озодликдан маҳрум этганди.

Бу мавзуда батафсилроқ