BBC navigation

Африкада йирик ерости сув омборлари борлиги аниқланди

Сўнгги янгиланиш 20 апрел 2012 - 14:06 GMT

Олимларнинг айтишича, ўта қуруқ дея танилган Африка қитъаси йирик ерости сув омбори устида жойлашган.

Уларнинг топилмаларига биноан, ер остидаги қатламларда мавжуд бўлган сувнинг миқдори ер устидаги сув миқдоридан 100 марта кўпдир.

Олимлар жамоаси бу яширин хазинанинг кўлами ва салоҳияти борасида энг мукаммал харитани чоп қилишди.

Атроф-муҳитни тадқиқ қилишга ихтисослашган Environmental Research Letters журналидаги мақолада олимлар қитъадаги сув заҳиралари тақчиллигини қоплаш учун ерости сувларини кенг қўламда қазиб чиқаришни бошлаш яхши фикр эмаслигини айтишган.

Ерости сув қатламларининг ёғингарчилик камлиги туфайли тўлиши қийин, шундай экан, олимлар ерости заҳиралар тез суратларда ишлатилиб бўлишидан ҳавотирдалар.

Шунга қарамай, Британия Геологик сўрови ташкилоти олимаси Ҳелен Бонсор янги харита қитъа аҳлининг янги салоҳиятга кўзини очишига умид қилаяпти.

Африка бўйлаб 300 миллиондан ошиқ одам ичимлик суви тақчиллигидан жабр чекиб келади.

Келгуси йилларда аҳоли сонининг ортиши ва экинларни суғориш зарурати ошиб бориши билан қитъадаги сувга бўлган талаб ҳам ўсиши кутилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.