BBC navigation

Ленинни қайта дафн қилиш тарафдорлари янада кўпайган

Сўнгги янгиланиш 20 апрел 2012 - 11:48 GMT

Лениннинг ерга қўйилиши борасидаги мунозара 1980-йиллардан бери давом этиб келади

22 апрелда Владимир Лениннинг 142-таваллуд куни нишонланиши кутилар экан, Россиянинг Ижтимоий фикр жамғармаси яна бир бор унинг қайта дафн этилиши борасида россияликлар фикрларини ўрганган.

Социологлар хулосасига биноан, Ленинни қайта кўмиш фикрини тобора кўп россияликлар қўллаб-қувватлашмоқда. Охирги олти йилда уларнинг сони деярли 10 фоизга ошган.

Россияда ҳозирда Ленинни қайта кўмиш тарафдорлари 56%, қаршилар эса атиги 28%.

"Бу тушунса бўладиган жараён. Биз ижтимоий ва маданий инқилобни бошдан кечирмоқдамиз", - дейди сиёсатшунос Дмитрий Орешкин Би-би-сига.

Россия парламентидаги коммунистларнинг КПРФ партияси аъзоси Юрий Афонин бу каби сўровларга шубҳа билан ёндошишини айтади. Унинг айтишича, сўровлар натижаси "иқтидордаги ҳукуматнинг хоҳиш-истакларига қараб белгиланади".

"Унинг устига, ҳатто Ленинни дафн қилишни истаётган одамларнинг аксари учун бу масала муҳим масала эмас. Улар мамлакатдаги қашшоқлик, ижтимоий структураларнинг барбод бўлгани ва коррупция устида қайғураяптилар. Бу ҳукумат мавзолейни тинч қўйиб, шундоқ ҳам етиб турган ҳақиқий муаммоларни ечса бўларди", - дейди жаноб Афонин.

Ленин ва дин

СССРда Ленин танасини абадийлаштириш фикри халқдан чиққани, ҳамда ишчишлар ва коммунистик партия аъзолари Ленин меросхўрларидан шуни сўрашганига ишониларди.

Кўп замонавий тарихчиларнинг фикрида, бу мурожаатлар ортида Сталиннинг ўзи турган, чунки у ўша даврнинг ўзидаёқ бир тарихий парадигмани қайта тиклашга тайёрланган: у ҳам бўлса, халққа худони Ленин сиймосида қайтармоқчи бўлган, ўзини эса подшоҳ сифатида.

Ленин мавзолейи ва Қизил Майдон СССР пойтахтига сафар қилган ҳар қандай сайёҳ учун муҳим зиёратгоҳ бўлган

Ленинни мумиялаш таклифи билан расман Сталин эмас, балки Михаил Калинин чиққан. Унга фақат Троцкий қарши чиқиб, мазкур фикрни "жиннилик" дея тасвирлаган.

Янги дин ҳақидаги фикр кўпгина юқори даражали большевиклар орасида кенг тарқалган.

Бу фикр асосида нақадар насронийлик, балки ундан анча қадимийроқ анъаналар ётган. Ҳукмдорларни мумиялаш урфи Қадимий Мисрда мавжуд бўлган, Москвадаги мавзолей эса шакли жиҳатидан Бобил зиккуратини эслатади.

1924 йилнинг январидан Ленин мавзолейи олдида 24 соатлик қўриқчилар ўрнатилган. Пост №1 дея танилган бу қоровулларнинг Кремль курантларининг бонг уруши остидан ҳар соатда юз берадиган театрлашган алмашинувлари Москвага келган сайёҳлар рўйхатидаги асосий томошалардан бири эди.

1993 йил октябрида қўриқчиларнинг бу тартиби осонлаштирилган.

Ленинни мавзолейдан бошқа жойга кўчириш борасидаги мунозара 1980-йиллар охиридан бери давом этиб келади. ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига киритилган мавзолейни буткул йиқиш масаласи кўтарилмаган.

Унинг кўчирилиши тарафдорлари Лениннинг мавзолейда қолиши Россия қонунчилигига зид деб билишади. Дафн борасидаги қонунларга биноан жасад билан боғлиқ ҳар қандай тиббий ё биологик тажрибалар марҳумнинг ўзи ё қариндошлари розилиги билан амалга оширилиши керак.

Ленин ва унинг яқинлари эса ёзма равишда бундай тажрибага розилик билдиришмаган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.