Ҳолид Шайх Муҳаммад ва унинг ҳамкорлари маҳкамаси қайтадан бошланган

Фото муаллифлик ҳуқуқи afp
Image caption Олдинги маҳкамада Ҳолид Шайх Муҳаммад ўзини айбдор деб тан олишини ва шаҳидликни шарафлашини айтган

2001 йил 9 сентябр портлашларини уюштирганлик айби билан ҳибсга олинган Ҳолид Шайх Муҳаммад ва унинг тўрт сафдоши Гуантанамода ҳарбий трибуналга тортилади.

Бундан уч йил олдин, қудратга президент Барак Обама келганидан кейин маҳкама тўхтатилган, жаноб Обама Гуантанамо ҳарбий трибуналини фуқаровий маҳкамага алмаштиришга қарор қилган эди.

Бироқ унинг бу режаси Конгресс қаршилиги туфайли амалга ошмай қолди.

Пентагон расмийларига кўра, Гуантанамода янги тартиблар жорий қилинган, жумладан, қийноқлар орқали кўрсатма олиш таъқиқланган.

Ҳимоячиларнинг айтишича, мижозлар билан мулоқотнинг чекланганлиги боис вазиятни аниқ тасвирлаш қийин.

Президент Обаманинг Ҳолид Шайх Муҳаммадни Нью-Йоркда сўроқ қилиш ҳаракатлари сиёсий ва ижтимоий шароитлар боис амалга ошмаганидан сўнг, ҳарбий трибунал илгаридан режалаштирилган Гуантанамода ўтказилиши маълум қилинган.

Портлашларда қурбон бўлганларнинг кам сонли яқинлари айбловда иштирок этиш учун келишган.

Ҳарбий маҳкамага юз тутажак Сентябрь портлашларининг "руҳлантирувчи"си Ҳолид Шайх Муҳаммад ва унинг тўрт сафдоши - Волид бин Атташ, Рамзи Биналшибҳ, Али Абдул Азиз Али ва Мустафо Аҳмад ал-Ҳавсавий ҳарбий жиноятлар содир этганликда, Улар Нью-Йорк, Вашингтон ва Пенсилваниядан учоқларни олиб қочиш ва 2976 кишининг ўлимида айбланишмоқда

Шанба кунги маҳакада уларга терроризм, тил бириктириш ва олиб қочиш, мулкни вайрок қилиш ва қотиллик айбловлари ўқиб эшиттирилади.

Айбланувчилар биринчи марта маҳкамада мурожаат қилишлари кутилмоқда.

Рамзи Биналшибнинг ҳимоячиси Жим Харрингтоннинг Ассошиэйтед Пресс агентлигига айтишича, мижози ҳужумда ўрни борлигидан "фахрланса ҳам, ўзини "айбдор деб ҳисобламаслиги"ни айтган.

"Мен бу ерда ҳеч ким ўзини айбдор деб билади, деб ўйламайман",- деган ҳимоячи.

Фуқаровий маҳкама эмас, ҳарбий маҳкама ўтказилиши баҳсли саналиб, беш киши устидан маҳкама жараёни давомида узоқ ҳуқуқий тортишувлар бўлиши кутилмоқда.

2009 йилда Барак Обама ҳукумати ишни Америкада фуқаровий маҳкамасида кўриб чиқиш ҳаракати, кўп сонли норозилик муносабатларига сабаб бўлганидан сўнг 2011 йил апрелида бу қарор бекор қилинган эди.

Натижада 2011 йил июнида беш айбланувчига илгари Буш ҳукумати чиқарган айблов нусхаси билан бир хил ҳужжат эълон этилади.

Пентагон келиб чиқиши покистонлик бўлган Ҳолид Хайх Муҳаммаднинг 9 сентябр ҳодисаларининг бошидан охиригача масъулиятни ўз бўйнига олганлигини маълум қилган эди.

Олдинги маҳкамада Ҳолид Муҳаммад ўзини айбдор деб тан олишини ва шаҳидликни шарафлашини айтган.

У 2003 йил мартида Покистонда қўлга олинган ва 2006 йилдан буён Гуантанамода сақланиб келинади.

Америкалик қораловчиларнинг таъкидлашича, Ҳолид Хайх Муҳаммад бошқа террористик фаолиятларга ҳам алоқадор.

Уни 2002 йилда Бали, Индонезиядаги портлашларда, 1993 йилда Жаҳон савдо марказидаги портлашда, америкалик журналист Даниэл Перлнинг ўлими ва бошқа жиноятларга алоқадор ҳисобланади.

2007 йилда бўлиб ўтган маҳкама тингловида у Гуантанамо базасида қийноққа тутилганлигини ҳам даъво қилган.

Холид Шайх Муҳаммаднинг иддаолари Америка Жосуслик Хизматининг ҳужжатларида ўз тасдиғини топган.

Ҳужжатларга қаралса, у 183 марта сувга бўктириб, қийналган.

Бу мавзуда батафсилроқ