BBC navigation

Кремлга мухолиф сайтлар хакерлар ҳужумига учради

Сўнгги янгиланиш 6 май 2012 - 13:14 GMT

Россия шаҳарлари бўйлаб Путиннинг президентликка қайтишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

Россияда Кремлга мухолиф гуруҳларга минбар бериб келаётган қатор оммавий ахборот воситалари интернет сайтлари хакерлар ҳужумига учраган. Бу каби муаммолар ҳақида "Эхо Москвы" радиостанцияси, "Коммерсант" нашриёт уйи, "Дождь" телеканали ва Slon.ru портали маълум қилишди.

"Эхо Москвы" радиостанцияси бош мухаррирининг муовини Владимир Варфоломеев "DDoS-ҳужумлар туфайли" сайт фаолияти ишдан чиққанини билдирди.

"Коммерсантъ" газетаси саҳифасида "IT мутахассилари ҳозирда хакерлар ҳужумларига дош бераётгани ва айни дамда kommersant.ru сайтига кириш мумкинлиги ёзилган.

Хакерлар ҳужумлари ҳақида "Дождь" телеканали ва Slon.ru сайти ҳам хабар берди.

"Slon.ru ухлади", - деб ёзди ўзининг Твиттердаги микроблогида Slon.ruнинг бош мухаррири Тоня Самсонова.

"Дождь" микроблогида эса tvrain.ru, слон ва Эхо Москвы сайтлари ишламаяпти, афтидан бу DDoS", - деб ёзилган.

Anonymous хакерлар ҳаракатининг Россиядаги қаноти вакиллари бу ҳужумларга алоқалари йўқлигини айтишган ва унда Кремлпараст ёшлар ташкилотларини айблашган.

Хакерлик ҳужумига учраган сайтлар Россия парламент ва президент сайловлари чоғида аксил-ҳукумат ва аксил-Путин мақолалар билан чиққан ва мухолифат чиқишларига йўл очиб беришган.

Лекин, Путинпараст "Наши" ёшлар ҳаракати сайтларга ҳужум қилмаганини билдирди.

Яқинда Anonymous хакерлари Россия ҳукумат идоралари сайтларига қарши хакерлик ҳужумларини амалга оширишга тайёрланишаётганини айтиб чиқишганди.

Anonymous бу билан Россиядаги норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаш истагида эканини айтган.

Айни дамда Москва ва бошқа катта шаҳарларда Владимир Путиннинг инаугурацияси арафасида "Миллионлар марши" номи остида қатор норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.