Facebook асосчиси турмуш қурган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Facebook асосчиси дунёнинг энг ёш миллиардерларидан саналади

Дунёнинг йирик ижтимоий тармоғига асос солган Марк Цукерберг ҳаётидаги ўзгаришни Facebookдаги шахсий саҳифасида маълум қилган.

Жаҳоннинг энг ёш миллиардерларидан бири ўзининг узоқ вақтдан буён дўсти саналган 27 ёшли Присцилла Чанга уйланган.

Улар илк бор 2004 йилда Гарвардда танишишган.

Никоҳ маросими Цукербергнинг Силикон вадийсидаги уйида бўлиб ўтган.

Тўй меҳмонлар учун кутилмаган воқеа бўлган, улар келин бўлмиш Присцилланинг диплом олиш маросимига таклиф қилинганлар.

Присцилла Чан яқинда Калифорния университетининг медицина факультетини тамомлаган.

Тўйдан олдин ёш келин-куёвлар учун жуда ҳаяжонли кечган.

Душанба куни куёв бола роппа-роса 28 ни тўлдирган.

Қаллиғининг диплом олиши билан бирга, жума куни Уолл-стритда Facebookнинг илк акциялари савдоси бўлиб ўтган.

Facebookнинг Нью-Йорк биржасига чиқиши билан Марк Цукерберг 55 фоизидан кўпроқ акциянинг эгасига айланган.

Никоҳ узуги куёвнинг дизайни бўйича ясатилган.

"Ижтимоий тармоқ" кинофилми ёш миллиардернинг ҳаётидан ҳикоя қилган.

Фақат унда Цукерберг бизнеси ўзини "омадсиз", деб атаган севгилиси билан ажралиши орқасидан ривожланиб кетса, ҳаётда Чан ва Цукерберг бир-бирларидан ҳеч қачон ажралишмаган экан.

Тўй маросимидан олинган суратлар Цукербергнинг Facebookдаги шахсий саҳифасини безаган.

Бу мавзуда батафсилроқ