Афғонистонда хорижий ёрдам ходимлари ўғирлаб кетилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Афғонистон расмийларига кўра, шимоли-шарқий Бадахшон вилоятида икки хорижлик шифокор уч афғон ҳамкасби билан бирга ўғирлаб кетилган.

Ҳодиса сешанба куни юз берган, шифокорлар вилоят маркази Файзиобод шимолида кетаётган пайтлари олиб қочилган.

Шифокорлар ҳам, улар ишлаган ташкилотнинг ҳам номлари ошкор қилинмаган.

Гаровгирлар ким бўлгани аниқ эмас, аммо расмийларга кўра, хорижий шифокорлар номаълум қуроллар тарафидан олиб қочилган.

Бешовлон Файзиобод шимолидан 90 чақирим узоқда жойлашган Яфтал туманидаги чекка ҳудудлар жамоаларига тиббий ёрдам кўрсатаётган гуруҳ сифатида фаолият олиб боришган.

Би-би-сининг Кобулдаги мухбири Андрю Норсга кўра, умуман олганда, Бадахшон вилояти мамлакатнинг нисбатан тинчроқ минтақаларидан ҳисобланади, аммо яқин йиллар ичида Толибон фаолияти кучайганига ишоралар бор.

Бадахшон Тожикистон, Хитой ва Покистон билан чегарадош.

Маҳаллий полиция ҳодиса юз берган минтақа исёнкорлар нишони бўлмагани, аммо у ерда жиноий гуруҳлар мавжудлигини айтади.

Полицияга кўра, ёрдам ходимлари Явон туманидаги тиббиёт марказига боришаётган бўлишган, Явон йўлини эса, сув тошқинлари вайрон қилиган бўлган.

"Улар эшакда кетишаётган бўлишган. 2 хорижий аёл ва уларнинг афғон таржимони ўғирлаб кетилган ва биз қидирув ишларини бошлаганмиз", дейди полиция воизи Муҳаммад Аҳмадзай.

НАТО етакчилигидаги кучлар ҳодиса тасдиқланмагани ва масала ўта нозик бўлгани боис изоҳ бера олмаслигини айтган.

Мухбирларга кўра, Афғонистонда хорижликларни ўғирлаш амалиётлари 2011 йил Қўшма Штатлар бошчилигидаги уруш бошланганидан бери кузатилаётган воқеълик.

Бадахшон вилоятида кейинги пайтлар зўравонликлар кучайган.

Ўтган ой Бадахшондаги таниқли аксилТолибон қўмондонлардан бири Нозик Мир ўлдириб кетилганди.