Афғонистон: Зилзилада 80 киши ўлган

Image caption Афғонистонда зилзилалар тез-тез рўй бериб туради

Шимолий Афғонистонда рўй берган зилзила натижасида Бағлон вилоятида тоғнинг бир қисми қулаб тушган.

Расмийларга кўра, пастдаги қишлоқнинг 23 хонадони қулаб тушган тоғ остида қолган.

Ҳозир булдозерлар билан жасадлар изланмоқда. Маҳаллий мулозимлари тирик қолганлар борлигига умид қилишмаётганини айтишади.

Душанба куни рўй берган ер қимирлаши кучи 5.4 балл деб айтилмоқда.

Табиий офат рўй берган Ҳиндикуш тоғлари этагидаги Борка тумани жуда овлоқ.

Шу боис у ерлардан бирон хабарнинг ташқарига чиқиши ва ё қутқарувчиларнинг етиб бориши осон эмас.