Ҳиндистонда кучли сув тошқини оқибатида инсонлар ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Сув тошқини оқибатида минглаб одамлар бошпанасиз қолишган

Ҳиндистоннинг Ассам вилоятида кучли ёмғир келтириб чиқарган сув тошқини натижасида камида 27 киши ҳалок бўлган.

Маҳаллий расмийларга кўра, 1,5 мингга яқин аҳоли турар-жойлари сув остида қолиб кетган.

Ассам вилояти қишлоқ хўжалиги вазири Ниламони Деканинг Ассошэйтед Пресс агентлигига айтишича, қариийб 900,000 та киши бошпанасиз қолган.

Уйсиз қолганлар баланд тепаликларга чиқиб жон сақлашган.

Кучли жала Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида икки ҳафтадан буён давом этмоқда.

Маҳаллий расмийларга кўра, бу ҳодиса 1998 йилдан буён содир бўлган энг кучли сув тошқинидир.

Қўшни Бангладешда ҳам кучли жала ва сув тошқини оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилган.