Британиянинг энг таниқли ва йирик банкларидан бўлган Barclaysнинг бошига қандай ғавғо тушди?

Британиядаги энг йирик банклардан бири Barclays бошқарувчи директори Боб Даймонд истеъфога чиққан.

У ўз назорати остидаги банк кредит фоизлардан ўз манфаати йўлида фойдалангани борасидаги айбловлар ортидан кескин танқидлар ортида қолганди.

Barclays банки қарз фоизларини ноқонуний равишда ўзгартиргани учун 450 миллион долларлик жаримага ҳам тортилган.

Боб Даймонднинг истеъфоси банкларни кўпроқ жавобгарликка тортиш борасида сиёсий босимлар кучайиши ва глобал жорий молиявий инқирозда молия ташкилотларининг тутугна ўрни борасида хавотирлар янгарши ортидан кузатилмоқда.

Британиянинг энг таниқли ва йирик банкларидан бўлган Barclays муаммосининг мағзи нимада?

Тасаввур қилинг бозорда пул алмаштирмоқчисиз. Дейлик Россияга бориш учун рубл олмоқчисиз, ёда долларингизни сотиб сўм олмоқчисиз.

Бозорда "доллар оламан, российский бор" деган валютачилар, яъни саррофлар талайгина. Лекин сизга ўхшаган пул алиштириш эҳтиёжи бўлганлар кўпайиб кетса, уларнинг қўлидаги нақд пули кун давомида тугаб қолиши эхтимоли ҳам бор.

Мижозларга "пул йўқ" деб ортга қайтаришдан кўра, улар бошқа бир саррофдан нақд пул олиб туришлари мумкин.

Қўлида нақд пули кўпроқ бўлган сарроф учун бу жуда фойдали амал, чунки у қарзга бериб турган пули учун устама ҳақ олади.

Одатда банк тизимида бу ҳақни белгилаш ўзаро ишонч ва тахмин асосида юз беради.

Яъни қарз сўраган одам, ёда банк не қадар ишончли? Олган қарзини қайтариш ва устига фойда фоизи бериш учун қурби етадими?

Агарда қарз олувчи молиявий жиҳатдан ишончли, деган обрўга эга бўлсаю, аслида чўнтагида бир мири йўқ бўлса, ўз тижорий ҳамкорини адаштирган, дея ҳисобланади.

Ҳудди ана шундай таъбир жоиз бўлса алдамчилик ҳозирги банк можароси марказидадир.

Бозордаги саррофлар сингари, халқаро йирик банклар нақд пулдан камчиликлари бўлса, ёда ортиқча нақд пулга эга бўлган вақтлари бундан фойда кўриб қолиш мақсадида бир-бирларига қарз бериб турадилар.

Бу каби олди-бердида банклар томонидан тўланадиган устама ҳаққи Лондон Банклараро Фойда Фоизи, дея юритилади.

Яъни бу кўрсаткич, рақиб банклар бир-бирларидан пул олган вақтлари устига қанча фойда фоизи беришлари кераклигини белгилайди.

Хозирда Барклайс банки молиявий жиҳатдан аҳволи ёмон эканлигини қарз олган вақти устама ҳаққи паст бўлганлигини кўрсатиш орқали яширмоқчи бўлганликда айбланмоқда. Barclays олган қарзлари учун устама ҳаққи паст қилиб белгилангани ҳақида нотўғри маълумот бериб, ҳаммани чалғитган.

Бозордаги олди-бердидан фарқли ўлароқ, банклараро пул савдосида фойда фоизи кўсаткичи ўта муҳим ҳисобланади, чунки банкнинг не қадар молявий жиҳатдан ишончли эканлигининг далили сифатида кўрилади.

Бу фойда кўрсаткичи халқаро молия бозорларида асосий ўлчов меъёри сифатида кўрилиб, триллионлаб долларларда пул ўтказмалари шу асосда ўтказилади.