BBC navigation

Туркиянинг уриб туширилган учувчилари топилган

Сўнгги янгиланиш 5 июл 2012 - 10:28 GMT

Лейтенант Ҳасан Ҳусайн Оқсўй топилган икки учувчидан биридир.

Сурия ҳарбийлари ўтган ой уриб туширган Туркия қирувчи учоғи учувчиларининг жасадлари топилган.

Туркиянинг TRT телеканали икки ҳарбий учувчининг жасадларини АҚШнинг денгизости қидирув кемаси Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида топганини эълон қилган.

F-4 Фантом учоғи 22 июнда уриб туширилганди. Расмий Дамашқ учоқ Суриянинг ҳаво ҳудудига ёриб кирганини даъво қилганлар, бироқ Туркия буни рад қилган.

Сурия Президенти Башар ал-Ассад воқеа юз берганидан таассуф изҳор қилган.

Туркия армияси учувчилар исмлари Капитан Гўкхон Эртан ва Лейтенант Ҳасан Ҳусайн Оқсўй эканини ошкор қилди.

Армиянинг ўзи жасадлар айнан қаерда топилганини айтмаган, ҳамда қирувчи учоқнинг ўзи ҳали топилмаганини билдирган.

Туркия бош вазирининг муовини 26 июнда қидирув ишларини олиб бораётган учоқ ҳам ўққа тутилганини, бироқ уриб туширилмаганини даъво қилган.

Мазкур ҳодисалар икки мамлакат ўртасидаги танг алоқаларни янада совуқлаштирган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.